Forward from: Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Наманган вилоятида гидрометеорология соҳасида янги иншоотлар фойдаланишга топширилди
Бугун Наманган вилоятида гидрометеорология тизимини такомиллаштириш доирасида бир қатор муҳим иншоотлар фойдаланишга топширилди. Тадбирда нуронийлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур лойиҳалар учун жами 4,5 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, 3 та янги метеорологик станциялар қатори, Наманган гидрометеорология бошқармасининг маъмурий биноси тўлиқ фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Наманган шаҳрида 3 та атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг пунктлари "HORIBA" автомат станциялари билан жиҳозланди. Ушбу пунктлардан олинаётган маълумотлар real вақт режимида “monitoring.meteo.uz” ва “AirUz” мобил иловалари орқали кенг жамоатчиликка етказилмоқда.
Фарғона водийси вилоятлари учун муҳим бўлган “WRM 200” метеорологик радиолокатор Тўрақўрғон туманида ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу ускуна ноқулай об-ҳаво шароитларини олдиндан аниқлаш ва тезкор маълумот етказиш имконини беради.
Ушбу ишлар натижасида 25 та янги ишчи ўрни яратилди, бу эса ҳудудда бандликни оширишга ҳисса қўшади.
Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур ислоҳотлар вилоят аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш, экологик назоратни кучайтириш ва метеорологик маълумотларнинг аниқлиги ҳамда тезкорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube