Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилмоқдаДавлатобод тумани Қуйи Ровустон маҳалласини аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш ва томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда туман ҳокимининг ўринбосари У. Жалолов масъул ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда маҳаллада ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш давомида аҳолининг мавжуд томорқа ерлари ҳолати, улардан фойдаланиш даражаси ҳамда экин экиш учун яратилган шароитлар ўрганилди. Туман ҳокимининг ўринбосари хонадон эгалари билан билан бевосита мулоқот қилиб, томорқадан унумли фойдаланишнинг афзалликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш орқали оилавий даромадни ошириш имкониятлари ҳақида кенг тушунтиришлар берди.
Шунингдек, чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, лимонария ва боғдорчилик йўналишларида яратилган шароитлар ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур тадбирлар аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ривожлантириш, оилалар даромадини ошириш ҳамда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
X |
YouTube |
Murojaat |
Guruh