🔴Абдураззоқов ва Бозоров раҳбарлигидаги вилоятларда мансабдорлар ёпиқ сиёсат юритган
Фарғона ва Наманган вилояти туман, шаҳар ҳокимликлари жамоатчилик учун очиқ бўлиши керак бўлган маълумотларни эълон қилмаган. Бу ҳақида коррупцияга қарши кураш агентлиги маълум қилган.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қонунбузилишларига йўл қўйган масъул ходимларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар берилган ҳамда 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Агентлик жазоланадиган мансабдорлар шахсини очиқламаган.
Агентлик хабарига кўра, ҳокимликлар давлат харидлари тўғрисидаги ёки маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда эълон қилмаган.
Қонунчиликка кўра туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 12 турдаги маълумотларни даврий равишда очиқ эълон қилиб борилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги Очиқлик индекси рейтингида энг охирги ўринда Андижон вилояти ҳокимлиги кўрсатилган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X