Бахтиёр Саидов Қирғизистон элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикасининг янги тайинланган Элчиси Дуйшонкул Чотоновдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Б. Саидов ўз саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Фармонига биноан, Чотонов Дуйшонкул Тезекбаевич Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

"Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг икки томонлама муносабатларининг тўлиқ салоҳиятига эришиш учун янада катта марраларга эришишни режа қилмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида омад тилаймиз", - деди Б.Саидов.