Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 285,7 млрд. сўмлик 24 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 3,2 мингга яқин ижро ҳужжати тамомланиб, 12,3 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 175 та ижро иши бўйича жами 78,8 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Бундан ташқари, 644 нафар фуқаролар фойдасига 5,1 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 157 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 3,4 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.
Ҳозирда, фуқаролар фойдасига 19 155 та 143,8 млрд. сўмлик ҳамда юридик шахслар фойдасига 14 457 та жами 5,1 трлн. сўмлик ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt