Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкор ускуналар ўрнатиш орқали иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.
Хусусан, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг фаолияти ўрганилиб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, вилоятдаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” ҳамда “Fergana Global textile” корхоналари фаолияти билан танишиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Бу борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook