Ҳали натижалар эълон қилинмасидан аввал бир нарсани ичдан ёзиб сиз билан ҳам бўлишгим келди. Турк халқи чиндан демократия ва эркинликни хоҳлаётганини ҳар сайлов участкаларида бир неча кўнгилли ёшлар, овозларни назорати учун мухолифат номидан турганини кўриб амин бўлдим. Аксари саҳар беш ҳатто тўртдан сайлов участкалари эшикларида очилишини кутишибди. (Жами бундай кўнгилли инсонлар 500 мингдан ортиқ деб тахмин қилинди)
Буларни кузатиб ўзимизда ўтган сайлов ва сўнги референдумда ўнлаб бюллетенларга "Ҳа" босаётган аёл воқеаси ақлимдан ўтди. Туркиядаги бу сайлов қандай натижа билан якунланмасин ўзим учун кўп сабоқ ва дарс олдим. Ҳақиқий сайлов қандай бўлишини ўз кўзларим билан гувоҳи бўлмоқдаман. Турк халқини иштиёқи ва тақдири ҳамда келажаги учун бефарқ қолмасдан сайлов участкаларини тўлдириб овоз бераётгани-ку яна алоҳида мавзу. Яна эътиборимни овоз бериш жараёнида ёшу қари ҳатто 98 ёшли инсони ҳам ўз оёғи билан овоз беришга келаётгани яна ва яна ақлимда кўплаб саволлар уйғонишига сабаб бўлди.
Бу сайловдан барча турк халқлари фахрланиб, ўрнак олишлари лозим. Шундай тарихий сайловни айнан шу ерда туриб, ўз кўзларим билан гувоҳ бўлаётганимдан жуда хурсандман. Умид қиламиз сайлов билан келган, сайлов орқали кетади. Авторитаризмга қарши эркинлик ва демократия ғалаба қозонади.
Равшанбей Султан.