Sobiq Musulmonlar | Uzbekiston


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Савол ва таклифлар учун (реклама олинмайди)
@ExMuslimsAdmin
Расмий чат гуруҳимиз.
https://t.me/ateistchati
Шахсий канал.
https://t.me/+7L_jet_j-mVhZjNk

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


"Мамлакатлар бўйича энг кўп орзу қилинадиган касблар рўйхати эълон қилинди."

АҚШнинг "Remiltly" молиявий хизматлари компанияси "Google" қидирув маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ёшларни энг кўп орзу қиладиган касбларини эълон қилди. Афсуски Ўзбекистон бу рўйхатда етарли маълумот йўқлиги учун жой олмаган. Демак бизда орзу қилиш, ҳатто шунчаки google орқали касбларни қизиқиб, қидириб кўриш салоҳияти ҳам мавжуд эмас.

Рўйхатга кўра ёшларни орзу қилган касблари:

АҚШ, Канада, Англия - Учувчи, дастурчи ва ўқитувчилик.
Исроил - Дастурчи ва тадбиркорлик, шифокор.
Туркия, Миср - Актёр, футболчи.
Қатар, Баҳрайн, С.Арабистон - Қуръон ҳофизи.
Германия, Франция - Фан мутахассиси, профессор, адвокат.
Швейцария, Норвегия, - Ўқитувчи, ёзувчи.

Сезганингиздек ривожланган давлатларда асосан билим, дастурлаш, ўқитувчи, шифокор каби бизни диёрда менсилмайдиган касбларни кўпроқ хоҳлашади ва интилишади. Исломий давлатларда ёшларни кўпроқ қизиқиши Қуръон мутахассислиги. Шундан келиб чиқсак Ўзбекистонда ҳам актёрлик, футболчи, Қуръон мутахассиси каби касбларни ёшлар кўпроқ хоҳлашса керак. Ахир ким ҳам ўқитувчи ёки шифокор бўлгиси келар эди бу юртда..

@uzbekistonateistlari

34.2k 1 65 706 320

​​Пашшанинг бир қанотида заҳар бошқа қанотида зиддизаҳар бор - Ҳадисдан (видео таъбингизни хира қилиши мумкин)

Гарчи бу борада бир нечта тажрибалар мавжуд бўлса-да, уларнинг ҳеч бири ушбу фаразни тасдиқламайди! Халқимиз чивин ёки пашша деб атайдиган ўшбу зараркунанда ҳашоратда кўплаб касалликлар, жумладан, куйдирги, сил, вабо, тиф, дизентерия ва яна 65 га яқин турли касалликларни юқтириши мумкин. Аслида пашшани икки қаноти ҳам энг кўп микроблар ер олган қисмлари эканлигини аввало келтириб ўтсак.

Биз бу борада ислом диёри Саудия Арабистонининг Қоссим Университети ва Австралиялик тадқиқотчилар бу мавзу бўйича бир нечта турли жойларда олиб борилган баъзи тадқиқотларини ўрганишимиз жараёнида, уларнинг баъзилари ёки бузиб кўрсатилган ёки бирон бир академик манбага асосланмаганига гувоҳи бўлдик.

Далил сифатида кўпроқ тажрибаларда, пашшаларнинг бир қонида антидот, иккинчисида заҳар (токсик-антитоксик) борлиги ҳақидаги гипотезани исботлаш мақсадида ўтказилган ҳеч бир тажрибада бу ўз исботини кўрсатмаган. (Тажриба номи остидаги уйдирма тадқиқотларда, пашшанинг бир қаноти аввал антибактериал этанолга ботирилади, бунинг натижасида эса бактерия кузатилмайди)

Манбалар: Healthhype, Dr.chris. Ҳавола.
Dd-Platform. Ҳавола.
Cern Bilim. Ҳавола.
Равшанбей Султан тайёрлади.

@uzbekistonateistlari

31.9k 3 74 464 288

​​​​Дунёдаги ҳамма нарса аёлларнинг асаридир - Мустафо Камол Отатурк.
(19-май Отатуркни хотирлаш, Ёшлик ва спорт байрами)

1. Аёлларимиз эркаклардан кўра кўпроқ ақлли, кўпроқ кучли ва кўпроқ олима бўлишга мажбурдирлар.

2. "Туркия давлати дунёвий жумҳуриятдир. Ҳар бир вояга етган киши ўз ихтиёри билан динини танлаши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслик ҳурриятига эга. 

3. Ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун диндан фойдаланаётган ҳукумат заифдир.

4. Шайхлар, қария раҳбарлар, саййидлар, амирлар томонидан судралиб, тақдири ва ҳаётини фолбинлар, сеҳргарлар, муллалар, табиблар, туморлар қўлига топширган кишилардан ташкил топган жамоани халқ деб аташ мумкинми?

5. Ҳа, Қорабакир, араб ўғлининг бемаъниликларини турк фарзандларига англатиш учун мен Қуръонни туркчага таржима қилдиртираман. Ва шу билан бирга турк тилида ўқиттираман. Бундан кейин аҳмоқ бўлиб, алданишда давом этмасинлар!

6. Агар бир кун менинг сўзларим илм-фанга тескари келса, илмни танланг.

7. Ҳаётда энг ҳақиқий муршид илмдир, фандир.

8. Ҳақиқий нажотга фақат жаҳолатни йўқ қилиш орқали эришиш мумкин. Жаҳолат йўқ қилинмагунча, жамият ўз ўрнида қолади, ҳанузгача турган нарса орқага қараб кетишини англатади...

9. Мени кўриш дегани мутлақо юзимни кўриш дегани эмас. Менинг фикрларимни, менинг туйғуларимни - тушунаётган ва ҳис этаётган бўлсангиз етарли.

10. Кўпчилик оилаларда жуда ёмон одат бор; Улар болаларига гапиришлари учун рухсат бермайдилар ва тингламайдилар. Мурғаклар аралашса, “Катталарнинг суҳбатига аралашма!”. дейишади, улар гапириш ҳуқуқидан мосуво бўлиб улғайишади. Қанчалар нотўғри, ҳатто зарарли тарбия! Аксинча, болаларни эркин гапиришга, ўзлари ўйлаган ва эшитганларини қандай бўлса, шундай ифодалашга ундашимиз шарт; Шундай қилиб, уларнинг хатоларини тўғрилаб, келажакда ёлғончи ва мунофиқ бўлиб қолишининг олдини олиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, фарзандларимизни ўз фикрини иккиланмасдан айтишга, самимий фикрларини ҳимоя қилишга, бошқаларнинг самимий фикрини ҳурмат қилишга ўргатишимиз керак.Шу билан бирга, уларнинг покиза қалбларида - Ватан, миллат, оила, билим билан бирга ҳақиқатга, эзгу ва гўзал нарсаларга муҳаббат ва қизиқиш уйғотишга ҳаракат қилишимиз лозим. Назаримда, булар она бағридан тортиб, энг олий таълим масканларигача фарзандлар таълим-тарбиясида доимо эътиборга олинадиган муҳим жиҳатлардир. Ана шундагина фарзандларимиз эл-юртга фойдали ва комил инсон бўлиб етишишади..

Мустафо Камол Отатурк, Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти (1923–38), ҳарбий саркарда (1881-1938) у абадий турк халқлари қалбида яшашда давом этади.
Равшанбей Султон тайёрлади.

@uzbekistonateistlari

23.8k 4 82 10 190

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иккита одамни ўлим жазосига ҳукм қилиб, охирги сўзини сўрашибди. Биринчиси, "бунинг учун Аллоҳга шукур қиламан" дебди. Нариги дўсти эса, "наҳотки бундай ноҳақ жазога шукр қилиш мумкин? Биринчиси, "бизга шундай ўргатилган, кел дўстим сен ҳам шукр қил, нажот топасан", дебди.

Ўлим ҳукми вақтида буни эшитган ўша давлат султони янги фармон чиқарибди. "Қатл бекор қилинди". Ҳалиги шукр қилган дўсти, "кўрдингми Аллоҳ нолаларимизни эшитди ва адолат қарор топди." Отлиқда келган мулозимлар эса янги фармонни ўқиб эшиттиришибди. "Дорга осиш ҳукми бекор қилинди, аммо энди уларни қозиққа ўтирғизиб ўлдириш буюрилди" дебди!

Қиссадан ҳисса шуки, бу халқни шукр қилишга ўргатилиб, ходага ўтирғизиб си*ишмоқда. Бундай халқ эса ҳар қандай зулмга муносибдир..
Таржимон Равшанбей Султан.

@uzbekistonateistlari

12.8k 0 52 26 197

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Истанбулда маккажўхори ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош: "Очиқчаси ўзимга ҳам ёқмади, аммо исломда инсон ҳайкали ясаш гуноҳ, мусиқа асбоби гуноҳ, расм чизиш гуноҳ, аёл танаси гуноҳ, севиб-севилиб яшаш гуноҳ, кулиш гуноҳ яна нима ясашим керак эди? Макажўхорижга ҳайкал ясадим, шунда ҳам одамлар ғалати қараяпти."

Кейинроқ, "маккажўхори шаҳватимизни қўзғатяпти" деб бузиб ташлашмаса яна билмадим.

@uzbekistonateistlari

13.9k 0 48 110 209

Изоҳсиз..

@uzbekistonateistlari

13.9k 1 44 269 183

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бельгия мактабларидан бирида, ўрта мактабда "гомофобия ва ЛГБТга бағрикенглик" бўйича ўтказилган тадбир, мусулмон ўқувчиларининг «Аллоҳ Акбар» деб ҳайқириши ва ЛГБТ байроқларига тупуриб, камситилиши билан якунланди.

Ғарб мусулмон қочқинларга нон, туз беради, бағрикенглик қилади! Аммо у фаросатсиз, билимсиз, виждонсиз қочқинлар, у давлат қонунларини менсимасдан, ўзини шариат тизимидаги қонунларни қумсаб қолади. Ваҳоланки қочган давлатида шариат қонунлари ҳукмрон эди, ислом ҳукмрон эди!

@uzbekistonateistlari

9.2k 0 36 199 191

2002-йил, Эрдўған: “ЛГБТ ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак, уларга қилинаётган зулмларни қоралайман” (1-видеода)

Эрдўған даврида ЛГБТ!

31.05.2007-йилда Истанбулда 170 ўринли ЛГБТ меҳмонхонаси очилди. Бу Эрдўған соясида амалга ошди.

29.11.2011-йилда 6251-сонли ЛГБТ қонуни қабул қилинди.

02.05.2013. Эрдўған ҳукумати розилиги билан МЕŞCİD (Мусулмон гомосексуаллар уюшмаси) ташкил этилди.

19.09.2014 да ETCEP (Таълимда гендер тенглиги) Эрдўған ҳукуматининг маъқуллаши билан кучга кирди.

28/06/2015. Эрдўған ҳукумати рухсати билан ЛГБТ шарафи юришлар бошланди.

Ва ҳозирги кунда Туркияда ҳукуматининг розилиги билан очилган ЛГБТ бирлашмалари сони 22 тага етган.

Иккинчи видеода жинсини ўзгартирган машҳур Мадам Мариканинг Эрдўған учун овоз беришларини хоҳлаб, унинг партия биносида чиқиш қилганини кўришингиз мумкин.

Жинсни ўзгартириш эса 4721-сонли, Турк Фуқаролик Кодексининг 40-моддасида тартибига асосан мумкиндир.

Марҳамат хулоса ўзингиздан.
Равшанбей Султан тайёрлади.

@uzbekistonateistlari

13.2k 2 115 80 140

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Мусулмонлар нега қолоқ?"

Мана бу видеода Мубашшир Аҳмад сабаблари ҳақида гапирар экан, мусулмон давлатларида диктатура, сўз эркинлиги ва иқтисодий эркинлик йўқлиги, таълим сифати, коррупция, монополия каби омилларни сабаб қилиб кўрсатибди. (Асосий омил деб диктатурага урғу берган)

Қизиғи шундаки бу шахс Ўзбекистонда диктатурани қўллаб-қувватлаб, референдумда "ҳа" деб овоз беришга чақирганлардан. Янада қизиғи, бошқа бир авторитар давлатдаги, 20 йиллик ҳокимият раҳбари Эрдўғанни қўллаб-қувватлаш билан овора. (Стокголм синдроми)

@uzbekistonateistlari

10k 1 53 428 181

Қисқача ҳолат ҳақида.( 2023 Ўзбекистон сайловлари)

Мухолифат юртимизда шаклланиб, ўз номзодини қўйди. Унинг сайлов олди дастури: Ўзбекистонда монополияни тугатиш, эркин бозор, ер ости бойликларини аввало халққа тақдим қилиб, хорижга экспорт қилинаётганларини назорат қилиш. Сўз эркинлиги, одил ва мустақил суд, яқин қариндошларини лавозимларга тайинламаслик, қариндош уруғчилик сиёсатини тугатиш. Ишсизликни қисқартириш ва яна шу каби кўплаб халқ фойдасига ваъдалар.

Муҳолифатга қарши медиа ва муллалар:

Аввало Аброр К: Бу мухолифат келса ЛГБТ кириб келади, бизни Россия билан алоқаларимизни бузади ва натижасида у ердаги мигрантларимиз ишсиз қолади. Булар ғарбни малайлари.

Мубаш А: Биздаги озодликни дунё қизғанади, кеча юртбошимиз хоҳишлари билан черковни масжидга айлантирдик, музейни ўрнига масжид қурдик. Қаранг халқимиз умра, ҳажларни эркин қилиб келмоқда. Агар улар ҳокимиятга келса ишонинг намоз ҳам ўқиёлмай қоласиз, масжидларимизни ҳам бузиб ташлашади.

Ўзбекистон7/24: Масон ва АҚШ бу мухолифатни қўлламоқда, халқимиз кўзини очишсин. Бизда ишсизлик йўқ, ҳамма шароит бор. Муҳтарам юртбошимиз истаклари билан бугундан ойликлар 55% га оширилади.

Амалдаги П: Ассалому алайкум аҳли мусулмонлар. Бугун жума намозида сизлар билан кўришиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Халқимизни орзулари эди бу кунлар, ҳозир ёшу қари, ҳатто чақалоғигача масжидга келиб намоз ўқиши мумкин. Буларни ҳаммаси бизни даврда амалга ошди.

Сайлов куни: Мухолифат 10%. Амалдаги президент: 90%.

@uzbekistonateistlari

7.6k 0 18 92 129

"Турк халқининг 60 фоизи аҳмоқдир!"
©Азиз Несин (*манба)

Шунча хунрезлик ва инқирозларига қарамай Адолф Эрдўған бугун 50% га яқин овоз олди.

8.9k 0 10 216 116

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Турк халқида катта ишонч ва умид пайдо бўлди, аввал кўпроқ ёшлар ўзгариш хоҳлаб мухолифатни қўллаган бўлса, энди уларни ота-оналари ва бобо-бувалари ҳам қўллашини кутиш мумкин. Уларда ҳам ишонч ва умид пайдо бўлади.

Бу сайловда Эрдўған кетса бошқа авторитар давлат халқларига ҳам умид ва ишонч беради. Туркия бугун бутун дунёга демократияни ҳис қилдира олди. Диктатурни эса мағлуб қилиш мумкинлигини амалда кўрсатди. Бугун эрталаб мухолифатни ҳатто 30% овоз олишига ишонмаётган Эрдўғанчилар, ҳозир аксинча ютқазиши мумкинлигига ишона бошлашди.

Истанбул бугун ҳар доимгиданда гўзал. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз..


Эрдўғанчи ўзбек танишим бу расмларни кўргандан кейин: "Шулар учунам Эрдўған ютқазса бундан кейин қувонаман.."

14k 0 14 73 106

Ҳали олдинда буюк шаҳарлар Измир, Истанбул, Анқара натижалари қўшилгани йўқ. 🔥

5.7k 0 10 225 104

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Я бисмиллаҳ" 🤡

Бир вақтда, 10 лаб бюллетенларни Эрдўған қисмига босиб чиқмоқда.

5.7k 0 44 198 141

Ҳали натижалар эълон қилинмасидан аввал бир нарсани ичдан ёзиб сиз билан ҳам бўлишгим келди. Турк халқи чиндан демократия ва эркинликни хоҳлаётганини ҳар сайлов участкаларида бир неча кўнгилли ёшлар, овозларни назорати учун мухолифат номидан турганини кўриб амин бўлдим. Аксари саҳар беш ҳатто тўртдан сайлов участкалари эшикларида очилишини кутишибди. (Жами бундай кўнгилли инсонлар 500 мингдан ортиқ деб тахмин қилинди)

Буларни кузатиб ўзимизда ўтган сайлов ва сўнги референдумда ўнлаб бюллетенларга "Ҳа" босаётган аёл воқеаси ақлимдан ўтди. Туркиядаги бу сайлов қандай натижа билан якунланмасин ўзим учун кўп сабоқ ва дарс олдим. Ҳақиқий сайлов қандай бўлишини ўз кўзларим билан гувоҳи бўлмоқдаман. Турк халқини иштиёқи ва тақдири ҳамда келажаги учун бефарқ қолмасдан сайлов участкаларини тўлдириб овоз бераётгани-ку яна алоҳида мавзу. Яна эътиборимни овоз бериш жараёнида ёшу қари ҳатто 98 ёшли инсони ҳам ўз оёғи билан овоз беришга келаётгани яна ва яна ақлимда кўплаб саволлар уйғонишига сабаб бўлди.

Бу сайловдан барча турк халқлари фахрланиб, ўрнак олишлари лозим. Шундай тарихий сайловни айнан шу ерда туриб, ўз кўзларим билан гувоҳ бўлаётганимдан жуда хурсандман. Умид қиламиз сайлов билан келган, сайлов орқали кетади. Авторитаризмга қарши эркинлик ва демократия ғалаба қозонади.

Равшанбей Султан.

5.4k 0 7 12 122

Худони ердаги сояси Каримов даврида ҳам худди шунақа гаплар халқимизни онгига сингиб кетган эди. Ўзи бу автократик тизимга хос, диктатурлар халқни шундай қўрқув билан бошқаради. Доим ташқи душман ҳадики бўлади, у кетса парчаланиб кетишига ишонтирилади. Худди ҳозир Мирзиёев кетса осмонни мусаффолиги қорага айланишидан қўрқишгандек..

Қачондир жаллодингизга ошиқ бўлишни эмас, унга қарши туришни ўрганмас экансиз яна асрлар давомида эзилиб, қул бўлиб яшашга маҳкум бўлаверасиз..

6k 0 12 119 128

​​Қизиқ парадокслар: Ҳаётида ҳам ҳаёлида ҳам Туркияни кўрмаган ўзбеклар диктатурни қўллаб қувватламоқда. Ўзидаги диктатурдан эса нагадир норози. Сабабини сўрасангиз: Ўзбекистонни иқтисодиётини ёмонлиги, миллионлаб муҳожирлар, ишсизлик, таълим сифатини пастлиги, сўз эркинлигини йўқлиги, қимматчилик, монополия каби сабаблар айтишади.

Сиз кўрмаган, бўлмаган Туркияда ҳам аҳвол бир-хил. Миллионлаб турклар немисларни кўчасини супуриб, кампирларини кетини тозалаб юрибди. Сўз эркинлиги борасида Туркия 195 давлат рейтингида 145 яъни Ўзбекистондан қолишмайди. Инфляцияда ҳатто Ўзбекистондан ўтади. Автомобиль, телефон каби техника нархлари ҳатто Ўзбекистондан икки ҳатто уч баробар қимматлигидан хабарингиз борми?

Яна қизиқ аргумент "Эрдўған кетса Туркия ботар эмиш." Туркияни қурган, оёққа турғизиб саноати ва иқтисодиёти, таълимидан санъатигача ривожлантирган Отатурк ўлганида қуламаган Туркия Эрдўғандан кейинми қулайди? Агар Эрдўған кетса қуласа бу Эрдўғанни сиёсати заифлигидан, уни олиб борган ислоҳотлари самарасизлигини белгиси эмасми? Агар буюк шахс бўлса у қилган ишлар йиллар ҳатто асрлар давомида ўзгармаслиги керак эмасми?

15 май ҳеч бўлмаса қардошларимиз диктатурдан қутулиб, байрам қилишларини умид қилиб қоламиз.

@uzbekistonateistlari

2.6k 0 13 42 109

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рок қўшиқчиси: Агар бизни охирги концертимиз бўлишини хоҳламасангиз, яна қўшиқ куйлашимизни хоҳласангиз Эрдўғанга овоз берманг.

Бизда санъатчилар ҳукуматни қўллаб-қуватлаши одат тусига кирган бўлсада аммо Туркияда том маънода акси кузатилмоқда. Мегастар Таркандан тортиб Сезен Аксу, Фазил Сай, Мустафа Сандал, Теоман, Эзел, Думан, Жем Адриан, Эмре Айдин, Ялин, Ҳалук Левент каби машҳур санъаткорлари очиқ муҳолифатни дастаклашларини билдиришмоқда. (Манба орқали 30 га яқин санъаткорни дастагини ўқишингиз мумкин)

Рок қўшиқчиси Ҳайко Жепкин эса сайловга бир неча кун қолганида ўтган концертида муҳлисларидан очиқ муҳолифатни қўллаб-қувватлашга чақирган.

@uzbekistonateistlari

2.8k 0 16 44 112

Мубашширни канали ва уни аудиторияси ҳақида.

Бу одамни диктатурларга очиқ муҳаббати борлигига шубҳам қолмаган ҳолда айтишим мумкинки, ёлғон-яшириқ хабарлар тарқатишда ҳам тенги йўқ шахс эканлигига шубҳангиз бўлмаса керак. Деярли ҳар икки уч постидан биттаси фейк хабарлар туркумидан. Эътиборимни Туркия ҳақида ёзган хабарлари кўпроқ тортди. Нима эмиш Эрдўған митингида 2 миллионга яқин одам қатнашганмиш.

Эрдўған Истанбулдаги митинги 55 минг квадрат метрлик Отатурк номидаги аэропортда ўтқазилди. Стандарт ҳисоб китобларга кўра м2 учун максимал 5 киши (аслида 3 киши ҳисобланилади аммо биз энг максимал миқдорда ҳисоблаймиз) бу 277 минг киши дегани. Суратдан ҳам буни сезиш мумкин аслида. Аммо янада кулгули тарафи уни аудиторияси. Гўё Эрдўған дунё ва мусулмонлар лидери, у яна ислом ва уммат учун ҳокимиятда қолиши керакмиш. Сабабини сўрасангиз ЛГБТга салбий қараши ҳақида аргументлар.

Тушуняпсизми??! Умрида Туркияда бўлмаган, ҳозирги вазиятидан хабардор бўлмаган кишилар кўр-кўрона Жаллодга ошиқ бўлганлар. Яна бир эслатма, иккинчи расмда Адолф Гитлер митингини бекорга қўймадим. Кўришимиз мумкинки инсоният тарихидаги энг кўп одамларни бирлаштирган митинглардан. Аммо бу одамларнинг барчаси бир муддат ўтгач Гитлер ғояларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламаганликларини билдиришган. Вақт олий ҳакам, бир муддат ўтиб Эрдўғанда ҳам айниси такрорланади. Аммо шунда ҳам таракан сифатлар ўз ғояси атрофида ёлғон ва ақлга сиғмас хабарлар ёйишда давом этади. Уни чигиртка мисоли тўдаланган аудитория ҳам қанча вақт ўтмасин асло ўз қобиғидан чиқиб кетолмаса керак..

@uzbekistonateistlari

2.7k 2 19 122 105
20 last posts shown.

1 552

subscribers
Channel statistics