📋 Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди
ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-октябрда Эрон, 15-октябрь куни эса БАА терма жамоаси билан учрашади. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ана шу ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида ушбу баҳсларнинг аҳамияти, ғалабалар орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин келишимиз мумкинлиги ҳақида сўз борди.
Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабаб йиғинга кела олмаганига қарамай, жамоа бор кучини ишга солган ҳолда, ижобий натижа қайд этишига ишонч билдирилди. Бу борада ёрдамчи мураббийлар зиммасида ҳам катта масъулуят бўлиши таъкидланди.
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.
@uzasport