Forward from: bakiroo
Кеча 8 май тунги соат 1:13да эълон қилинган хабарда барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш тақиқланиши эълон қилинган эди. Махсус комиссия қарори шундай!
Лекин бугун кун бўйи кўрдикки, бунга узлуксиз берилаётган тв репортажлари яққол исбот, чиновникларимиз бу қарор талабларига умуман риоя қилишаётгани йўқ. Махсус комиссиянинг ниқоб тақиш ва масофаланиш тўғрисидаги талабларига чиновникларнинг амал қилинмаётганини-ку айтмасаям бўлади.
Лекин айни дамда Махсус комиссиянинг ниқоб тақиш, масофаланиш, автомашиналардан фойдаланиш борасидаги чекловларини бузган оддий одамларга аёвсиз чоралар қўлланилмоқда. Отнинг калласидек жарималар ёзилмоқда. Тирикчиликнинг охирги манбаси бўлган автомашиналар тортиб қўйилмоқда.
Ҳозир нега белгиланган қоидалар чиновникларга қўлланилмайди, оддий фуқарога эса аёвсиз ишлатилади, деган риторикани такрорламоқчи эмасман. Барибир бефойда.
Ҳурматли Махсус комиссия! Карантиндан ўлар ҳолатда чиққан оддий фуқаро унга нисбатан карантин пайтида ўйлаб топилган жарима қўлланилса, жаримани тўлаш учун танасининг қайси аъзосини сотса бўлади? Жигариними? Буйрагиними? Ё Номусиними? Бунга жазо ёки яна бошқа пулли жарима йўқми? Илтимос, аниқлик киритиб берсангиз.
Раҳмат.
@the_bakiroo