Ноинсоф овчилар энди 7 йилгача муддатга қамалиши мумкин.
Овчилик ва балиқчилик билан қонуний шуғулланадиган инсофли одамлар бор. Лекин, Аллоҳнинг неъматига тупурадиган ва қонунларни менсимайдиган ярамаслари ҳам кўп орамизда.
Электр токларини ташлаб, портловчи воситаларни ишга солиб, бутун балиқлар оламига қирон келтирадиган, 3-4 тасини овлайман деб, бутун атроф-муҳитни заҳарлаётган ифлослар ҳақида кўп эшитамиз.
Ана шундайларга эндиликда алоҳида оғирлаштирилган жиноий жазолар жорий қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли қонуни билан Жиноят кодексининг 202-моддасига янги тўртинчи қисм киритилди.
❗️Эндиликда электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаганлик учун, –
➖БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланадиган бўлди.
@Press_Secretary_Uychi