#online
МУБОРАК ҲАЖ САФАРИГА ОТЛАНИШДИЕр юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ҳаж амалларини адо этишади.
Шу мақсад йўлида Уйчи тумани фуқаролари ҳам муборак Ҳаж сафарига бориб келишади. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатиляпти, қулай шарт-шароитлар яратиб берилмокда.
Бугун 115 нафар Уйчи тумани фуқаролари муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетмоқда. 1-сон политехникумида уларни кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман бош имом хатиби О.Исаковлар иштирок этиб, бўлажак ҳожиларимизга эсон-омон муборак қадамжони зиёрат қилиб келишларини тиладилар.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.👉
@Press_Secretary_Uychi