Шайтоний энергия
Дарсим муваффақиятсиз ўтди. Болаларга бақирдим.
Оилам билан кичик нарса устида жанжаллашдим.
Китоб ўқигим келмаяпти. Кайфиятим йўқ.
Ҳар ой камида бир марта касал бўляпман.
Тўртала вазиятни таҳлил қидим. Умумийликни топдим:
Энергиясизлик!
Энергия бўлмаса — дарс, ривожланиш, кайфият, соғлиқ, муносабат, хуллас ҳаммасига путур етади.
Машина ёқилғиси тугаса — у юрмайди.
Инсон энергияси тугаса — шайтоний энергия эгаллайди:
Ўзидан салбий ифор таратади. Ҳаётингизни ўз «ватани» — жаҳаннамга айлантиради.
Mуваффақиятли инсонлар энергия ҳақида тинимсиз гапиришини тушун етдим.
Энди ечимга ўтамиз.
Энергиянинг асосий манбаси: тўғри овқатланиш, сифатли уйқу, жисмоний фаоллик (спорт).
Тўғри овқатланиш, уйқу бўйича 2 йилдан бери курашаман.
Аммо давомий спорт билан шуғулланиш панд беряпти:
Об-ҳаво, вақт, соғлиқ — хуллас баҳоналарим кўп.
Бу кетиш бўлмайди.
Соғлиқ ва энергиясиз нафақат ўзимга, балки бутун яқинларимга зиён беришдан чарчадим..
Янги йилдан челленж бошламоқчиман:
Ҳар куни эрталаб ярим соат шуғулланишни мақсад қилдим.
Давомий бўлиши учун — ўзимга ҳамроҳлар қидиряпман. Жамоа тузмоқчиман. Бир-биримизни тергаш учун.
Жамоада кимда-ким шуғулланмаса, алоқага чиқаман, маломат қиламан.
Агар сиз ҳам давомий шуғулланиш истагида жамоага қўшилмоқчи бўлсангиз алоқага чиқинг: @light_upon_light2