Синф раҳбарига навбатдаги синов!
Катталарнинг иш жойи, яшаш манзили, умуман, ҳаётий режалари ўзгариши уларнинг фарзандлари ҳаётига таъсир кўрсатмаслигининг иложи йўқ. Бунинг ёрқин мисоли бола муайян сабабларга кўра ўқишни бошқа таълим муассасасида давом эттириши ҳолатидир.
Мутахассислар фикрича, янги ўқувчининг синфга мослашиши тахминан 2-3 ҳафтадан ярим йилгача давом этиши мумкин. Шубҳасиз, бундай ўқувчилар, аниқроғи, уларни янги ўқув жамоасига имкон қадар тезроқ ва “беталофатроқ” киритиб юбориш иши синф раҳбари олдидаги жиддий синов бўлиб гавдаланади.
Бу вазифани самарали бажариш учун психологлар аввало, ўз синфига янги ўқувчини қабул қилаётган синф раҳбарига унинг ўзи, ота-онаси ва синф билан гаплашиб олишни тавсия этадилар:
1.Бола билан гаплашганда синф раҳбари ўзи ҳақида, синф, мактаб, бу ерда ўрнатилган энг муҳим тартиб-қоидалар тўғрисида гапириб бериши лозим. Боладан синфга унинг ҳаётидан қандай маълумотларни айтиб бериш мумкинлигини сўраш ўринли.
Болани янги синфга ўтиш унинг учун қандай янгича имкониятлар бериши мумкинлиги ҳақида (масалан, “Сени бу ерда ҳали ҳеч ким танимайди. Бу ўзинг ҳақингда яхши таассурот ҳосил қилишинг учун ажойиб имконият” деган таъкидлар билан ўйлантириб қўйиш фойдали). Болага ёрдам керак бўлганда кимга қандай пайтда мурожаат қилиш мумкинлигини тушунтириб бериш зарур.
2.Боланинг ота-онаси билан гаплашганда унинг аввалги синфдошлари билан муносабатлари қандай бўлганини сўраб кўриш лозим (аввалги мактабдаги барча синфдош ва педагоглардан шикоят қилувчи ота-онани алоҳида эътиборга олиб қўйиш керак).
Ота-онадан боланинг қизиқишлари ҳақида сўраб билиш зарур.Улар билан боланинг янги мактабга мослашуви давомида қандай ҳамкорлик қилиш, бу жараённи қандай тарзда бирга назорат қилиб бориш мумкинлиги ҳақида келишиб олиш мақсадга мувофиқ.
3.Синф билан гаплашганда яқинда янги ўқувчи келишини, унинг исми, таржимаи ҳолидаги айрим қизиқ маълумотларни айтиш мумкин. Синф ўқувчиларини янги жойга ҳар ким ҳам бирдан мослашиши қийин эканлиги, бунда атрофдаги одамлар ёрдами талаб қилиниши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришга ундаш лозим.
Янги ўқувчи синфга қўшилган биринчи ойда гуруҳ раҳбари томoнидан қуйидаги ишлар амалга оширилиши тавсия қилинади (Чибисова М., 2012):
1) биринчи кун янги ўқувчига имкон қадар бир неча синфдошни жалб этиб, мактаб бўйлаб экскурсия уюштириш (катта синфларда экскурсияни бошлаб, синфдошларга уни давом эттириш имконини бериш мумкин);
2)синфда ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини уюштириб, унга янги ўқувчини жалб этиш (масалан, қандайдир тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнига қўшиш);
3)янги бола синфда дўстона муносабатларни тез ўрната олмаётганидан шикоят қилса, одамлар ўртасида яқин муносабат шаклланиши учун вақт кераклигини, бошқалардан яхши баҳо олиш учун қандай ишлар қилиш мумкинлигини таъкидлаш;
4)бола янги синфни аввалги синфдошлари билан солиштириб, уларни юқорироқ баҳоласа, унинг бунга ҳақли эканини, янги жойда кўпинча дастлаб ҳамма нарса ноодатий бўлганидан ноқулай бўлиши ва шу сабабли ёмон бўлиб кўринишини, лекин диққат билан қаралса, бу ерда ҳам қандайдир яхши жиҳатларни кўриш мумкинлигини айтиш;
5)янги ўқувчи ўз имкониятларини яхши намоён эта оладиган вазиятни яратиш (масалан, яхши билган нарсасини тушунтириб беришни сўраш);
6)янги ўқувчининг синф билан муносабатларини диққат билан кузатиб бориб, мунтазам равишда гуруҳга қўшилиш қандай кечаётганини сўраб туриш;
7)янги ўқувчи қандайдир жиҳатлари (ташқи қиёфаси, бирор жисмоний нуқсонлари, ўзгача шевада гапириши ва ҳ.) билан ажралиб турса, болалар билан ҳамкорликдаги фаолиятини уюштириш ва унинг устун томонлари юзага чиқадиган шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилиш.
Айни вақтда мутахассислар янги ўқувчини синфга, ҳатто, шунчаки унинг кучли томонларига эътибор қаратиш истагида бўлса ҳам, намуна қилиб кўрсатмасликни, шунингдек, унга синфда қайси болаларга эътибор қаратиш, қайси биридан эҳтиёт бўлиш кераклиги юзасидан маслаҳатлар беришни тавсия этмайдилар.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi