Қори ўқувчилар ҳақида
Лойиқ бўлмасамда 10 дан ортиқ қори болаларга дарс беришга Аллоҳ мени муваффақ қилган.
Бошқа ўқувчиларга солиштирган ҳолда уларда қуйидаги ўзгача хислатларни кўрганман:
1. Диққат. Қориларда чалғиб кетиш, диққатини бир жойда ушлолмаслик муаммосини деярли кўрмаганман.
2. Ҳурмат. Қуръонни ёд олган қорилар — устозни шу даражада ҳурмат қиладики, ўзингизни катта уламо каби ҳис қиласиз.
3. Зеҳн. Аксариятининг қабул қилиш даражаси ўта юқори. Гапирган гапингизни дарров «шимиб» олади.
Диққати ва зеҳни кучлилигидан — ҳар қандай илмни тез муддатда ўрганиб олиши мумкин.
4. Камтарлик. Бошқа талабаларга нисбатан мағрурланишга лойиқроқ бўлсада, қорилар устозга ва илмга нисбатан хокисор бўлади.
5. Тетиклик. Қори ўқувчиларимда дарс вақтида — эснаш, уйқусираш ҳолатларига жуда кам гувоҳи бўлганман.
Эрталаблари ҳамма уйқуга тўймай «қийшайиб» юрганида, қорилар яхши кайфиятда бўлади.
6. Тил билиш. Кўп учратган қориларим — энг камида 3 та тил билиши билан мени лол қолдирган.
7. Замонавийлик. Қуръонни ёд олган ўқувчилар негадир ўзгаларга қараганда — дунёқараши кенг, замон билан ҳамнафасроқ.
Албатта, ожиз инсон камчиликсиз бўлмайди. Бу каминанинг шахсий солиштируви эди.
Хулосам
Қориларни замондан орқада қолган, қотиб қолган деб ҳисоблайдиганлар дамини олсин!
@ustoz_kundaligi