Ўқитувчилар нега ўз устида ишламайди?
Талабаларга илм олишда ўрнак бўлиши керак бўлган устозлар — ўзи ўқигиси келмаслигини кўриб ёқа ушлайсиз.
Қуйида бу муаммонинг асосий 4 та сабабини кўриб чиқамиз:
1. Кибр. Ўқитувчи одатда синфнинг эътибор марказида — тингловчи эмас, гапирувчи ролида бўлади. Малака оширишда ўзига ўхшаган ўқитувчи гапирса — қабул қилишни истамайди.
2. Вақт танқислиги. Устозлар юкламасининг ҳаддан ошиқчалиги — уларни касбий толиқишига сабабчи бўлади. Табиийки, бундай юк билан ўқишга вақт ҳам, хоҳиш ҳам бўлмайди.
3. "Ҳўп, ўқидим. Кейин нима?". Кўп ҳолларда, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаши уларга бевосита манфаат олиб келмайди. Ўз устида ишлади, китоблар ўқиди ҳам дейлик, кейинчи? Ойлиги ошадими?, Кимдир раҳмат айтадими?
4. Молиявий сабаблар. 700 мингдан ортиқ ўқитувчининг ойлигини ошириш — давлат учун қийин. Натижада, устозлар «ойликдан-ойликкача» ҳаёт тарзида яшашга мажбур бўлиб, қўшимча курслар олишга маблағ тополмайди.
Юқоридагилар айрим сабаблар эди ҳолос. Кучли инсон ривожланиш йўлини топади!
Сиз яна қандай сабабларни биласиз? Ёзиб қолдиринг.
@ustoz_kundaligi