Эмпатмисиз?
Эмпатия – ўзга шахс ҳис-туйғулари, дард ва қувончларини инсон ўзида ҳис қилиши, ҳамдард, ҳамҳол бўлиши (ачиниш, қайғуриш, куйиниш ва севиниши), кўмаклашиш ёки қувончига шерик, хайрихоҳлик истагининг пайдо бўлишидир.
Қуйидаги иккаласи жамланса эмпатия тўлиқ бўлади:
• Бошқанинг дард ёки қувончини ўзида ҳис қилиш
• Бошқага далда бериш ёки хайрихоҳ бўлиш
Эмпатия ҳар бир шахсда қайсидир ўлчовда мавжуд ва ирсий омилга ҳам боғлиқ, аммо уни ривожлантириш мумкин:
Эмпатияни ривожлантиришда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
1. Эшитишни ўрганиш
2. Нотаниш инсонлар билан мулоқотга киришиш
3. Болалигингиздаги ҳиссиётларни эслаш
4. Муаммога ўқувчи нуқтайи-назаридан қараш
5. Юз ва кўз имо-ишоралари (мимика)
6. Бадиий адабиётлар ўқиш
7. Стресс ҳолатида мулоқот қилишни машқ қилиш
8. Биргаликда ўйинлар ўйнаш ёки томоша қилиш
9. Диққат, эътибор қаратишни машқ қилиш
10. Кўнгиллилик (волонтёрлик) фаолияти ва зиёрат
Қизиғи, одатда, эмпатия даражаси педагогик иш стажига тескари мутаносиб (пропорционал) бўлар экан. Чунки узоқ муддат таълим соҳасида ишлаш кишида турғунлик (стагнация) ҳолатини келтириб чиқаради.
Эмпатияни ривожлантириш учун ўқитувчиларга қуйидаги машқларни тавсия қилиш мумкин:
1. Ўзингизнинг ва ўқувчиларингизнинг ҳиссиётларини дафтарга мудом қайд этинг. Бирор ҳолат ёки вазиятга нисбатан уларнинг ҳиссий муносабатларини ёзиб боринг.
2. Сизга яқин бўлган ҳамкасбингиздан шахсингизнинг SWOT-таҳлилини қилишини сўранг. Кучли, заиф томонларингиз, имконият ва хатарлар бўйича таҳлил ўтказинг. Сиз ҳам ўз ўқувчиларингиздан айримларининг шахсига доир SWOT-таҳлилини қилинг.
3. Ўзингиз қўлланадиган новербал муносабатларингиз рўйхатини тузинг ва кун давомида қайсиларини қанча ишлатганингизни таҳлил қилинг.
4. Ҳар ҳафтада 2 та ўқувчи муаммосини эшитишни машқ қилинг.
5. Ҳафтада бир марта миллати, дини ёки дунёқараши бошқа бўлган инсон (бирор ўқувчининг ота-онаси бўлса янада яхши) билан самимий мулоқот олиб боринг.
Устоз кундалиги (Ҳ.Содиқов илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi

“Энг буюк инсон ўзини энг кўп инсонлар ўрнига қўя олган кишидир” Жейн Адамс.
Эмпатия ҳар бир шахсда қайсидир ўлчовда мавжуд ва ирсий омилга ҳам боғлиқ, аммо уни ривожлантириш мумкин:
Германиянинг Макс Планк Институти ходими Т. Зингер ва жамоаси ўтказган тадқиқоти натижасида, мунтазам ва мақсадли шуғулланиш орқали ирсий мавжуд бўлган эмпатияни узоқ муддатга ошириш мумкинлигини аниқлади. Тажрибаларда миянинг эмпатия учун жавобгар бўлган қисми хайрихоҳлик амалиёти натижасида кучайганлиги кузатилган.