Пулга ўргатма, пулсиз қўйма!
Шубҳасиз, ота-онанинг тарбияси болада иқтисодий тасаввурларнинг шаклланишида ҳал қилувчи омил бўлади.
Психолог тадқиқотчилар К.Дэвис ва Р.Тейлор ўзларининг “Kids and cash” (“Болалар ва пул”) номли китобида болаларга майда ҳаражатлар учун пул бериш муаммоси юзасидан қуйидагиларни тавсия этадилар:
1.Болага майда ҳаражатлар учун пул 6-7 ёшдан берилиши мумкин;
2.Болага аввалданоқ пул нима учун берилаётганини тушунтириш ва берилган пул боланинг айнан қандай ҳаражатлари учун сарф қилиниши мумкинлигини у билан келишиб олиш зарур;
3.Болага берилаётган пул миқдори муайян меъёрларга эга бўлиши, бола улғайган сайин ошириб борилиши керак;
4.Кичкина болаларга пулни ҳар ҳафта айнан бир кунда, ўсмир ёшдаги болаларга ойда бир марта бериш мумкин;
5.Болага пулнинг берилиши унинг хyлқ-атвори ва мактабда оладиган баҳоларига боғлиқ бўлмаслиги, жазолаш воситаси сифатида қўлланмаслиги керак;
6.Болага бериш учун белгиланган пул миқдори бола аввал берилган пулни барвақт ишлатиб юборгани муносабати билан оширилмаслиги лозим;
7.Пулнинг сарф қилинишини боланинг ўз ихтиёрига қўйиб мақсадга мувофиқ бўлади;
8.Уйда боланинг махсус рағбатлантиришсиз ҳам бажарадиган ишлари (таъбир жоиз бўлса, “текинга” қилиб берадиган ишлари) бўлиши керак;
9.Ҳар йили (яхшиси боланинг туғилган кунидан бошлаб) болага майда ҳаражатлар учун бериладиган пул миқдори ҳамда унинг мажбуриятлари кўлами ошириб борилиши зарур.
Чехиялик психолог Зденек Матейчек 6-10 ёшли болаларга ўргатиш учун қуйидагича ўзига хос схемани таклиф этади:
1.Кундалик ҳаражатлар учун болага маълум миқдордаги пулни ажратиш ва сарфлашни ўз ихтиёрига қўйиб бериш (хоҳласа ишлатсин, кимгадир берсин ёки жамғарсин), ҳисоб сўрамаслик.
2.Кичик оилавий жамғарма тузиш ва унга ота-она, бола ўз ҳиссасини қўшиб бориши бўйича келишиб олиш, бола бу жамғармадан ҳам пул олиши мумкин бўлади, аммо бунинг учун ота-она рухсати талаб қилинади, баҳсли вазиятда уларнинг сўзи ҳал қилувчи бўлади. Жамғарма иштирокчилари умумий розилиги билан унинг пулларини узоқ муддатли жамғармага ҳам ўтказиш имконияти айтилади.
3.Узоқ муддатли жамғарма ташкил этиш, яъни каттароқ мақсадларга, ҳаридларга хизмат қиладиган, тўпланиши камида ярим йил-бир йил давом этадиган жамғарма.
Белгиланган вақт келганда бола билан бирга ўша режа қилинган каттароқ ҳарид амалга оширилса, тежамкорлик, жамғариш нақадар фойдали бўлиши мумкинлиги кўрсатилади. Қолаверса, хоҳиш-истакларни кечиктириш ирода кучини ҳам тоблаб бориши қайд этилади.
Бир сўз билан айтганда, болани пул билан муомала қилишга ўргатиш, уни иқтисодий муносабатлар тизимига аста-секин олиб кириш жараёни пухта ўйлаб амалга оширилиши, ҳеч ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги, турли туман тасоддифий омилларга боғлиқ бўлиб қолмаслиги зарур.
Ҳаммаси худди донишманд халқимиз нақлида айтилганидай бўлгани маъқулга ўхшайди “Болани пулли ҳам қилма, пулсиз ҳам қўйма”.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi

Америкалик психолог тадқиқотчи А.Мэттьюзнинг аниқлашича, пулга носоғлом муносабатда бўлиш шаклида ифодаланадиган психологик нуқсонлар (ўта хасислик ёки исрофгарчилик, қимор ўйинларига мойиллик, клептомания ва б.) нинг шаклланиши оиладаги иқтисодий тарбия хусусиятлари билан боғлиқ.