«Ўғилча» ўқувчилар
Синфдошим — Сарвар иккичи бўлсада, кураторимиз яхши баҳо қўярди. Онаси билан гап ўйнашарди чунки.
Шаҳзодга эса биологиядан доимо беш чиқарди. Биология устози қўшниси эди.
Курсдошим Манноп ёзишни билмаса-да, семестрни бешга ёпганди. Онаси директоримизнинг яқин дугонаси эди.
Саидакбар тарихдан яхши баҳо оларди: ёзда устозни уйини таъмирлаб берганди.
Эсласам мисоллар кўп..
Ўқувчилар ёш бола. Билмаяпти, сезмаяпти деб ўйлашарди.
Ҳаммасини кўриб турардик: устоздан ҳам, ўғилчадан ҳам нафратланардик. Ҳурмат қилмасдик.
Устозлардан илтимосим:
Ўқувчилардан ўғилча ясаб олишни бас қилайлик. Ярашмайди. Обрўйимизни тўкади.
Қайсидир ўқувчиларни кўпроқ яхши кўришингиз табиий, лекин сездириш хато.
Хулоса
Адолатли бўлинг — ҳурматга эришасиз!
P.s: Сизнинг синфингизда ҳам «ўғилча» ўқувчилар бўлганми? Ёзиб қолдиринг.
@Ustoz_kundaligi