Қизлар сочини тортиб, буллинг (мунтазам тегажонлик) қилувчи ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиш учун қандай ёндашиш мумкин?
Албатта, бу каби вазиятлар ўқув гуруҳларида тез-тез учраб турса-да, ягона универсал рецепт ечимни таклиф этиш қийин. Бу муаммони эшитганда, шахсан, бизда масалага икки хил--анъанавий-маърифий ёки ноанъанавий-креатив ёндашиш иш берармикан, деган хаёл ўтади.
Анъанавий-маърифий ёндашув:
а) сочнинг моҳияти, зарурати, ундан тортишнинг оғриқли эканлигига урғу бериш;
б) соч аслида тери эволюция нуқтаи назаридан тери ҳосиласи экани, унга тегиниш ўз-ўзидан моҳиятан бировнинг танига тегиш, бу эса маданиятимизда ниҳоятда беодоблик деб баҳоланишини уқтириш;
в) соч аёл кишининг кўрки, қизлар уни йиллар давомида парваришлаши, ота-онаси томонидан бунга махсус қаралиши ва уларга тажовуз кескин қораланишини тушунтириш.
Ноанъанавий-креатив ёндашув:
а) соч тортар йигитчаларга ўз опа-синглиси ёки онаси суратини олиб келишни сўраб, ўша улардан олдинроқ ўтирадиган ва соч тортар безориларнинг кўзи тушиб турган жойга-масалан ўриндиқ суянчиғига расмни илиб қўйиш;
б) болаларни дарсдан кейин олиб қолиб, йигитча битим тузиб олиш, сочини тортаётган қизга айта олмаётган гапи бўлса, ўқитувчига буни хабар бериш ёки ўқитувчи орқали ўз фикрини билдириш;
в) соч тортишни яхши кўрадиган болаларга кейинги дарсга аёллар парик сочини олиб келиб беришни, қўли қичий бошлаганда бола ишора қилса, ўқитувчи ўшани унга вақтинча бериб туриши мумкинлигини айтиб жиддий пичинг ҳазил қилиш.
Пўлат Эргашев, психология фанлари доктори, ABIS таълим-тарбия жараёнлари психологик таъминоти бўлими бошлиғи.
@Ustoz_kundaligi