Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЭРНИНГ ВАФОТ ЭТИШИ
#талоқ
❓1380-CАВОЛ: Аёл киши талоқдан кейин идда ўтирганда эри вафот этиб қолса, иддасига таъсир қиладими ёки эри вафот этгани учун қайтадан идда бошлайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолат аёл кишининг қандай талоқ олганига қараб уч хил кўринишда бўлади.
А) Аёл ражъий талоқдан кейин иддада ўтирганда эр вафот этса, аёл иддаси вафот иддасига ўзгариб қолади. Шунда бу аёл эрининг вафот этган кунидан бошлаб, тўрт ойу ўн кун идда ўтиради.
Б) Агар боин ёки уч талоқдан кейин иддада ўтирганда эри вафот этса ҳамда эр мазкур талоқни соғлом вақтида айтгандан кейин вафот этса, аёлнинг талоқ учун ўтирган иддаси бекор бўлмайди, балки талоқ иддасида давом этади.
В) Агар эр ўлим тўшагида ётган вақтида боин ёки уч талоқ берган, аёл шунинг иддасида ўтирганда эр вафот этса, талоқ ва ўлим иддасидан қай бири узоққа чўзилса, шунинг иддасини ўтиради. Яъни эри ўлганидан кейин тўрт ойу ўн кунгача уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ойу ўн кундан кўпроққа чўзиладиган бўлса, талоқ иддасини ўтиради.
Бунинг тафсилоти “Бадоеъус саноеъ” китобида баён қилинган:
إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثُمَّ مَاتَ فَإِنْ كَانَ الطَّلَاقُ رَجْعِيًّا انْتَقَلَتْ عِدَّتُهَا إلَى عِدَّةِ الْوَفَاةِ وَانْهَدَمَتْ عِدَّةُ الطَّلَاقِ ، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ عِدَّةَ الْوَفَاةِ وَإِنْ كَانَ بَائِنًا أَوْ ثَلَاثًا فَإِنْ لَمْ تَرِثْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الصِّحَّةِ لَا تَنْتَقِلُ عِدَّتُهَا وَإِنْ وَرِثَتْ بِأَنْ طَلَّقَهَا فِي حَالَةِ الْمَرَضِ ثُمَّ مَاتَ قَبْلَ أَنْ تَنْقَضِيَ الْعِدَّةُ فَوَرِثَتْ اعْتَدَّتْ بِأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ، فِيهَا ثَلَاثُ حِيَضٍ ، حَتَّى أَنَّهَا لَوْ لَمْ تَرَ فِي مُدَّةِ الْأَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ ، وَالْعَشْرِ ثَلَاثَ حِيَضٍ تَسْتَكْمِلُ بَعْدَ ذَلِكَ
“Эр аёлини талоқ қилиб вафот этди. Агар ражъий талоқ қилган бўлса, аёлнинг иддаси вафот иддасига ўзгариб, талоқ иддаси бекор бўлади. Ўлим иддаси учун янгидан идда бошлайди.
Агар эр соғлом вақтида боин ёки уч талоқ қилган ва шу сабабли аёл мерос олмайдиган бўлса, иддаси ўзгармайди.
Эр касаллик пайти (боин ёки уч) талоқ қилиб кейин идда тугамасдан вафот этса, аёл мерос олади ва тўрт ойу ўн кун идда ўтиради (бу муддатда уч ҳайз ҳам ўтган бўлиши керак). Тўрт ойу ўн кун ичида уч марта ҳайз кўрмаса, иддани ҳайз билан тўлиқ қилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar