Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#таъзия
❓1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar