Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ҚОРАМОЛ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН ЕМ-ХАШАКДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот
❓1376-CАВОЛ: Биз қорамол боқиб, семиртириб сотиш билан шуғулланамиз. Шу ҳайвонлар учун турли хил ем-хашак сотиб оламиз. Қорамолни қийматини ҳисоблаб закот чиқарамиз. Уларга бериш учун олиб қўйилган емлардан ҳам закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Закот уч турдаги маҳсулотдан берилади: тилла-кумуш, йилнинг кўп қисмида яйловда юрадиган чорва ҳайвонлар ҳамда тижорат маҳсулотларидан. Сиз қорамол учун закот бераётганингиз тўғри. Чунки бу тижорат учун қилинмоқда. Аммо улар учун олинган ем-хашаклардан закот берилмайди. Чунки уни сотиш учун эмас, балки ҳайвонга едириш учун сотиб олгансиз. Қолаверса, закот бериладиган маҳсулотда кўринадиган ва унинг бир қисмига айланадиган маҳсулотдан закот берилади, кўринмайдиган маҳсулотдан закот берилмайди. Дейлик, кийим тикиб сотиш билан шуғулланадиган чевар кийим учун керак бўладиган газлама, ип, тугма каби нарсалар сотиб олади. Бу одам мана шу маҳсулотларнинг ҳаммасидан закот чиқаради. Чунки тугма ва ип каби матога қўшиладиган нарсалар матода кўриниб, унинг бир қисмига айланади.
“Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَكَذَا كُتُبُ الْعِلْمِ إنْ كَانَ مِنْ أَهْلِهِ وَآلَاتُ الْمُحْتَرِفِينَ هَذَا فِي الْآلَاتِ الَّتِي يَنْتَفِعُ بِنَفْسِهَا ، وَلَا يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ وَأَمَّا إذَا كَانَ يَبْقَى أَثَرُهَا فِي الْمَعْمُولِ كَمَا لَوْ اشْتَرَى الصَّبَّاغُ عُصْفُرًا أَوْ زَعْفَرَانًا لِيَصْنَعَ ثِيَابَ النَّاسِ بِأَجْرٍ وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْلُ كَانَ عَلَيْهِ الزَّكَاةُ إذَا بَلَغَ نِصَابًا ، وَإِنْ لَمْ يَبْقَ لِذَلِكَ الْعَيْنِ أَثَرٌ فِي الْمَعْمُولِ كَالصَّابُونِ وَالْحُرْضِ لَا زَكَاةَ فِيهِ
“Илм аҳлининг китоблари, хунармандларнинг асбоб-ускуналаридан закот берилмайди. Бу ускуналарнинг ўзидан фойдаланилади ҳамда асари маҳсулотда қолмайди. Агар ушбу ускуналар асари маҳсулотда қоладиган бўлса, улардан закот берилади. Масалан, бўёқчи одамларнинг кийимини ҳақ эвазига бўяб бериш учун сариқ ёки заъфарон бўёқларини сотиб олиб, сотиб олганига бир йил тўлган ҳамда закот нисобига етган бўлса, закот беради. Совун, ишқор сингари асари маҳсулотда қолмайдиган нарсалардан закот берилмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar