Ҳуштакқуш
Биласизми, ёзишга ундайдиган ва тинч қўймайдиган нарсалар бўлади. Кучинг етмаса-да, фаҳминг торлик қилса-да, нафсинг чиранишдан тўхтамайди. Бугунги куннинг жадидлари деган мақомга тўлақонли мос келадиган ягона ва бир ҳовуч одамлар, аниқроғи, Думбадзе тасвирлагани каби гуманоидлар бор. "Шамс-и-Қамар"! Кеча улар қўйган моноспектакл ҳақида ёзмоқчи бўляпман-у, юқорида айтганим андиша бор: шунчаки чираниш...
Кафкани ўқиш осон эмас. Тағин шуни билдимки, Кафкани томоша қилиш ҳам қийин. Уни саҳналаштириш мураккаблиги бўлса, менинг тасаввуримга сиғмайди. Додо, Жамшид ака, Мухтор ака сизнинг ботинингизда қандай қудрат борлиги доим қизиқ. Мен ҳар доим (сизлар билан танишгунча, албатта) фидойилик муваққат нарса, умри узун бўлмайди деб ўйлаб келганман. Бу жамоа қарашларимни ағдар-тўнтар қилиб юборган...
Умуман, саҳнага кўчсак, ҳовли, уй, антиқавор соат, ҳуштак, стул, чопон, дўппи, кўрпача-китоб барчаси уйғундикда, худдики ҳар битта жисм актёрлик қилаётгандай. Қаватма-қават рамзлар бир эсанкиратиб, бир ачинтириб, бир ўйлантириб, бир қийнаб қўяди. Энг эзғин тарафи мен учун иккита: актёрнинг ғамгинлиги (айнан саҳнада эмас, ундан кейин ҳам шу ҳолат сезилди) ва ҳуштакқуш! Спектакл якунланганида Мухтор ака билан қўл сиқишгач, "Мени қушча жуда таъсирлантирди" дедим ва гапимнинг давомини энди айтмоқчи эдим ҳамки, актёр айни мен ўйлаб, ҳис қилиб турган гапни сўзма-сўз айтди: "Бечора, учиб кетолмайди-да!" Ўша митти ҳуштакқушнинг ўзига ҳар ким хоҳлаганича рамз юклаши мумкин...
Бу гал одатимга хилоф тарзда ёзганимнинг охирида якунловчи оҳангга эга нимадир айтмоқчи эмасман. Чунки мен учун "Кафка ва К°" тугамади, энди бошланди...
Шоҳрух Усмонов
@usmonosphere