Forward from: Икки-нур:Qurʼon va Hadis
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсонга маъсиятчалик катта зарар берувчи нарса бўлмайди.
Айниқса, Маккада яшовчи,
Маккани зиёрат қилувчилар учун маъсиятнинг шаъни бошқа жойдаги гуноҳлардан катта бўлади.
Маккани Аллоҳ ҳар тарафлама улуғлаб қўйди.
Унинг тоғларига Жибрил қадамини қўйди.
Унинг ғорлари Набий алайҳиссаломни ўз бағрида сақлади.
Макка заминига инсониятни икки олам саодати бўлган ваҳий нозил бўлди.
Маккада инсонларни қалб ва тана касалликларига шифо,
руҳларига имон озуқаси бўлган Замзам булоғи Қиёматгача тошиб туришга буюрилди.
Масжидул Ҳарамдаги бир намоз
55 йил 5 ой ва 17 кунлик ўқилган намозни ажрига тенг қилинди.
Бу ердаги икки намоз 110 йиллик намозга тенг бўлади.
Тоғу тошлар билан ўралган жазирама Макканинг бозорларига дунёнинг барча бурчакларида пишган мевалар энг гўзал ҳолда етиб келади.
Маккада муқаддас жойлар,
Арофат, Муздалифа, Мино водийлари жойлашган.
Аллоҳнинг неъматлари ёғилиб турган Макка- Мадинада маъсият қилишдан сақланинг.
Тилингиз, кўзингиз, қулоғингиз, қалбингизни гуноҳ- маъсиятдан сақланг.
Номаҳрамдан кўзни олиб қочинг, тиллар Аллоҳга ҳамд ва истиғфорда бўлсин.
Аллоҳ ҳурмат қилган заминни ҳурмат қилиш, тақво эгаларининг сифатларидандир.
Афсуски, бугунга келиб Макка ҳарамига аёллар бор зебу-зийнатини кийиб тақиб бўяниб келадилар.
Эркаклари аёлини қизғониш ўрнига, ўзи бошқани аёл қизларига кўз ташлаб бемалол ҳазил-ҳузул қилиб юради.
Унданда ёмони муқаддас диёрдаги қўштирноқ ичидаги "баъзи холис хизматини" таклиф қилаётганларни кўпи аслида одамлар йиллаб пешона тери билан умид орзулар билан Аллоҳнинг уйини тавоф қилиш ниятида йиққан пулларини меҳмонхона сотиш баҳонасида
ўзлаштириб олиб қочиб кетадиган кимсалар ҳам минг афсуски пайдо бўлмоқда.
Куфр юртда яшаётган кофирни, яхудийми, насронийми, мажусийни пулини алдаб олиб қўйишни шариат ҲАРОМ қилди.
Маккада Мадинада шу ишни қилиш нақадар оғир жиноят эканлигини билиб туриб қилганлар ҳақида нима дейиш мумкин!?
Мўъмин инсон ердан топиб олган бир сўмига нон олиб егани ёки болаларига едиргани қўрқади, бошқани ҳаққини еб қўйишдан ҳазар қилади.
Инсонларни йиллаб тўплаган ҳалол меҳнатини пуллари
бошқани яхшилигига буюрмайди, захар бўлиб ўзини ҳам зурриётларини ҳам икки дунё ҳаётини бадбахтликка айлантиради.
Улардан зарар кўрганлар Каъбага келиб, ўша инсонни боққан ота онасига лаънат айтиб дуоибад қилишдан бошлашади.
Бечора ота- она, аслида ўша фарзанд яхши яшаши учун борини аямай ишлаб боққан бегуноҳ ота- оналар қарғиш олади.
Биродар Нуҳ алайҳиссалом 950 йил Пайғамбарлик даъвати натижасида бир ёстиққа бош қўйган аёлини ҳам гўзал тарбияда боққан фарзандини ҳам ҲИДОЯТ қила олмади.
Лут алайҳиссаломнинг қиссалари бекорга Қуръонда қолдирилмади.
Муҳаммад алайҳиссалом энг яқин қариндошларини даъват қилиб динга кирита олмадилар.
Одам алайҳиссаломнинг бир ўғли солиҳ бўлди,
яна бир ўғли ўз жигарини ўлдирган қотил бўлди.
Ота ҲИДОЯТ қила олмади.
ҲИДОЯТ Аллоҳдангина берилар экан, яхши едириб, яхши кийдириб, қиммат мактабларда ўқитиш билан ҲИДОЯТ топилмас экан.
ҲИДОЯТни Аллоҳ истаганига берар экан.
Ундай бўлмаганида ҳар бир она ўз фарзандини қалбини Аллоҳнинг муҳаббатига тўлдириб намозхон, қори, тақво эгаси қилиб олармиди, ҳар бир муштипар она боласини ортидан лойиқ бўлмаган мазамматларга қолмаган бўлармиди.
Қадарда борини кўрмасдан иложи йўқ,
боласининг бетавфиқлиги ортидан қон ютаётган муслима оналарга Аллох Нуҳ алайҳиссаломнинг,
Одам ва Лут алайҳиссаломларнинг сабрини ва ажрини берсин.
Унутманг ризқлар ёзиб бўлинган.
Ҳаром йўлдан борсангиз ҳам ҳалол йўлдан борсангиз ҳам ўша ризқнигина топиб еб ичасиз.
Эртага қабрга кўтариб кетадиган жасадга ҲАРОМ едириб қўйманг.
Ҳаром билан унган жасад
Жаханнам ўти билан покланади.
Маккада қилинган ибодатни ажри катта бўлганидай,
Маккада қилинган гуноҳни азоби қаттиқ бўлади.
Бировни ҳаққидан қўрқинг, ҳаромни лаззати кетиб азоби қолади, ҳудди ибодатни чарчоғи кетиб савоби қолгандай.
Аллоҳни меҳмонларини хизматида бўлинг, улар Аллоҳ тарафидан чақирилган улуғ меҳмонлардир.
Улардан дунё ҳаётингиз учун эмас Охиратдаги ҳаётингиз учун фойдаланиб қолинг.
Нима қилсангиз ўзингизга қиласиз, ҳаёт шамчироғи тугаб қолмоқда, ўйланинг.