#қаро_кўзим
340-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Овқат емаса... нима бўлади? - эзилиб йиғлади онаизор.
Зокир аёлини бағрига босди:
- Сиқилма, амаллаб едирамиз.
Зокирнинг ҳам кўзлари ёшга тўлди.
💞 💞 💞
Лазокат ётоқхонасида ётибди.Ўйчан. Сал жаҳли чиққани сезилиб турибди.
- Мен тушунмадим. Али нега жим? – деди ўзига ўзи. - Шунча кун кутдим, турмушга чиқиш таклифини айтар дедим, индамади. Ҳол ҳам сўрамаяпти, ҳатто. Тавбааа. - Лазокат ўрнидан турди. Телефонини қўлига олди. Яна ўзига ўзи гапирди. - Телефон қилсаммикан?
Бироз ўйланиб, яна ётди.
- Бу телефонда гаплашадиган гап эмас. Яхшиси, юзма-юз гаплашаман. Очиғини айтаман. Талабларимни қўяман. Уйланса, уйлансин, юраманми шунақа нима қилишимни билмай...
Шу пайт Лазокатнинг телефони жиринглади. “Самирани адаси” деган ёзув чиқди. Лазокатнинг юзи буришди.
- Нима дейди, энди бу кишим? Ўзи бошим оғриб турганида, - Лазокат алоқани узиб қўйди. Сал ўтмай Даврондан смс келди.
“Сен ҳақингда яна ҳар хил гаплар эшитяпман. Қадамингни ўйлаб бос...”
Лазокат тутақиб кетди.
- Сизга нима? Ўз ҳолимга қўйинг мени... - Лазокат телефонини каравот устига жаҳл билан ташлади.
💞 💞 💞
Али машинасида ота уйи томон келяпти. Ора-сира калта-калта йўталиб қўйяпти. Отасиннинг доми олдида тушиб, подъездга кирди. Эшикни отаси очди.
- Ассалому алайкум.
- Волайкум, кел Али, - деди Комил ака. - Вой-вууу, ёмон уришган экан-да, сал дейсан.
Комил ака Алининг кўкарган юзига синчиклаб қаради.
- Кўкаргани ваҳима-да. Ўзингиз яхшимисиз, дада?
- Яхши, кир.
- Ойим кўринмайди. Ошхонадами? – хоналарга қаради Али.
- Ойинг бозорга кетган-ку.
- Нега? Янги кўйлак кийгилари келибдими?
- Янги келинга сарпо қиларкан-ку, айтмадими, сенга?
- Қайси келин? Ким келин оляпти? – ҳайрон бўлди Али.
Али яна бир калта-калта йўталиб олди. Комил ака Алига тажжуб билан қаради. Ошхона томон бошларкан деди:
- Ҳазиллашяпсанми? Юр, ошхонага. Сени фотиҳанг учун сарпо қилгани кетди-да.
Али отасига ялт этиб қаради. Қошлари чимирилди. Иккаласи ошхона томон юрди.
- Мени фотиҳам? Қанақа фотиҳам? – тушунолмай қолди Али.
- Жўртага қиляпсанми? Зилола билан, ҳамшира қиз билан фотиҳанг. Осмондан тушгандек гапирма, - деди Комил ака.
- Ойим ҳам қизиқ, ўзларига ўзлари бир нималар қилади. Мени хотиним бор-ку. Уйланаман дедимми, ҳали ойимга.
- Дединг-ку. Ўша куни ойинг сўради, “хўп” дединг.
Алининг кўзлари катта-катта бўлди:
- Нима? Қачон?
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva