Nargiza USANBOYEVA


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz!

Реклама учун мурожаат:
https://t.me/+F0YojgSDN9FkZGIy

Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин:
@Usanboyeva_aloqabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#𝐁𝐔_𝐉𝐔𝐃𝐀_𝐐𝐈𝐙𝐈𝐐

💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸

⚠️𝐏𝐔𝐋 𝐁𝐈𝐋𝐀𝐍 𝐏𝐒𝐈𝐗𝐎𝐋𝐎𝐆𝐈𝐊 𝐕𝐀 𝐀𝐐𝐋𝐈𝐘 𝐒𝐎𝐆'𝐋𝐎𝐌𝐋𝐈𝐆𝐈𝐍𝐆𝐈𝐙𝐍𝐈 𝐓𝐄𝐊𝐒𝐇𝐈𝐑𝐈𝐍𝐆‼️⁉️

💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸💸

‼️𝐔 𝐣𝐮𝐝𝐚 𝐪𝐢𝐲𝐢𝐧 𝐝𝐚𝐯𝐫𝐝𝐚 𝐝𝐮𝐧𝐲𝐨𝐠𝐚 𝐤𝐞𝐥𝐚𝐝𝐢
‼️𝐘𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢𝐤 𝐜𝐡𝐨𝐠'𝐢𝐝𝐚𝐲𝐨𝐪 𝐮𝐲𝐝𝐚𝐧 𝐜𝐡𝐢𝐪𝐢𝐛 𝐤𝐞𝐭𝐚𝐝𝐢
‼️𝐓𝐢𝐫𝐢𝐤 𝐪𝐨𝐥𝐢𝐬𝐡 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐪𝐨'𝐬𝐡𝐢𝐪 𝐚𝐲𝐭𝐢𝐛 𝐤𝐮𝐧 𝐤𝐨'𝐫𝐚𝐝𝐢
‼️𝐕𝐚 𝐨'𝐳 𝐤𝐨𝐧𝐬𝐞𝐫𝐭𝐢 𝐯𝐚𝐪𝐭𝐢𝐝𝐚 𝐮𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐣𝐨𝐧𝐢𝐠𝐚 𝐪𝐚𝐬𝐝 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐬𝐡𝐚𝐝𝐢...

📌𝐒𝐀𝐕𝐎𝐋: 𝐔𝐒𝐇𝐁𝐔 𝐐𝐀𝐇𝐑𝐀𝐌𝐎𝐍 𝐊𝐈𝐌⁉️


Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...


БЕШ ВАСИЯТ

Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди.

Биринчиси: ''Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди''

Иккинчиси: ''Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим''

Учинчиси: ''Қайси амални қилсангиз,оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим''

Тўртинчиси:”Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим''

Бешинчиси: ''Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб қолмасдим''

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

@usanboyeva


#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ

#МУАЛЛИФ_САИДОРА

Зебо келинлик либосида ёнида дугонаси Дилноз билан суҳбатлашиб ўтирарди.
- Ёр-ёр айтилиб, чиқиб кетётганингда ҳадеб йиғлайверма, макияжинг оқиб кетади - деди Дилноз
- Амаллайман...
Шу тобда ҳансираганча ташқаридан югуриб Зебонинг аммаси кўриниб қолди.
- Зебо! Даданг тўйни тўхтатди!- деди у кўзларида даҳшат билан.
-Тушунмадим? Нега, нима учун тўхтатади? - Зебонинг кўзлари косасидан чиқай деди...


Бир қизга уйланмоқчи бўлсанг, бошқалар сенинг синглинг учун келадиган эшикдан боргин. (Бунинг маъноси шуки, синглингга совчилар қай тарзда келишини хоҳласанг, ўзинг ҳам уйланадиган қизнинг уйига ўша тарзда боргин) Эй йигитлар! Ҳаромдан четланиб сабр қилсангиз, Аллоҳ бунинг эвазига ҳалолини ато этади.

«Ҳикматлар»дан.

@usanboyeva


❗️#PSIXOLOGIK_TEST

🎁 Sovg'alardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda batafsil ma'lumot oling.


Qaysi birini tanlaysiz?👇


“Қаро кўзим” асари ёпиқ каналга ҳозирча 465-қисмгача жойланди. Ҳар куни жойлаб борилади.
Асарни олдинроқ ўқимоқчи бўлганлар
https://t.me/adm_usanboyeva шуни босиб, мурожаат қилишингиз мумкин.
Ёпиқ канал пуллик. 15.000 сўм.
Танлов ихтиёрий.
“Қаро кўзим” асари ушбу катта каналда ҳам ҳар куни жойлаб борилади.


#қаро_кўзим

265-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Чарос “уҳ” тортди. Қўлига телефонини олиб, Камроннинг инстраграм саҳифасини кузатди. Томоша қилди. Яна ўзига ўзи гапирди:
- Аёли рашк қилганча бор, келишган йигит устозим...

💞 💞 💞

Гули каравотда ётибди. Васила опа унга каша едиряпти. Зокир ака қараб ўтирибди.
Кайфиятлари яхши. Васила опа Гулининг қўлларига, оёқларига қараб қўйди.
- Резинка шлангдай оёқларинг чўзилиб ётарди. Шукр, мана букилиб, йиғилиб ҳам қолибди.
- Қўли ҳам шалвираб ётарди, қара муштини, мушти ҳам қаттиқ, - Зокир Гулининг қўлларини, муштини ушлаб кўрди. - Гули, нега қўлларингни асабийлашгандек қаттиқ қилиб ётибсан? Энди ишлаяпти-ку, бармоқларингни ёз, қўлларингни ёнингга, бошингга қўйсанг бўлади.
- Тўғри, энди ўзинг истагандек ётасан, - деди Васила опа. - Кийимларингни тўғирласанг, устингга чойшабни тортсанг бўлади. Айтганча, қўлларинг ишлаяпти-ку, нега мен сенга овқат едиришим керак. Ўзинг е, энди. Дадаси, уни яхшилаб ўтқизиб беринг.
Зокир Гулини жойлаштириб ўтқизишга киришди. Васила орқасига, ёнларига ёстиқ қўйди. Гулини ўтқизиб бўлишгач, Васила унга қошиқ тутқазди:
- Қани қизим, қошиқни ушла-чи? Ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Қара, мен тириша-тириша тузалиб кетдим. Менга ўхшасанг, ўзинг овқат ейсан.
Васила Гулига қошиқ тутқазиб тураверди. Гулининг қўллари ҳам мушт бўлиб кўксига ёпишиб тураверди. Зокир ака ҳам, Васила опа ҳам ҳайрон бўлди.
- Қошиқни олсанг-чи, қизим...
Зокир яқинлашиб Гулининг қўлини ушлади ва тортиб қошиқ бермоқчи бўлди. Лекин Гулининг қўли кўксидан ажралмади. Зокирнинг кўзлари катта-катта бўлди:
- Гули қўлинг қотиб қолибдими? Бирдан шунақа қотиб қолиши мумкинми? Али бизга қўллари кеча ишлади, деди-ку.
Зокир ака ажабланиб Васила опага қарайди. Васила кулди:
- Бу шум қизингиз яна ҳазил қилаётган бўлмасин...
- Тўғри! – деди Зокир ака ҳам кулиб. - Бунинг шумликлари бор-ку! Ҳа-а-а, Гули сен мени қўрқитмоқчи бўлдингми? Вой шумтакаеййй...
Улар кулишди. Гулининг эса кўзлари ёшга тўлди. Ота-онаси эса ҳайрон бўлиб бир-бирига қараб қолди.

💞 💞 💞

Тонгда Зилола шошиб ишга кетяпти. Зулайҳо опа ошхона томондан чиқиб келди:
- Кетяпсанми, Зилол?
- Ҳа, ойи кетяпман. “Вақтлироқ келинг” деганди уйни эгаси. Кутиб ўтирибди.
- Азимнинг совчилари эрта-индин эркаклар билан келишмоқчи...

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva

5.5k 0 7 16 522

#қаро_кўзим

264-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Али Карим акага ғамгин қаради:
- Бўпти, бўлмаса Карим ака. Мен Гулининг олдига кираман-да, кейин уйга бориб келаман.
- Майли...
Али ўрнидан туриб Гули ётган хона томон юрди. Гулининг ёнига бориб, қўлини ушлади, силаб, секин ёзишга ҳаракат қилди, аммо Гулининг қўли мушт бўлиб, кўксига ёпишиб тураверди. Алининг кўзлари ёшга тўлди. Гулининг ҳам кўзлари ёшланди. Али унинг кўз ёшларини артаркан деди.
- Йиғлама, Гулим. Ҳали тузалиб кетасан. Карим ака айтди. Бу яхшилик аломати экан. Тузалаётганингдан дарак экан. Қолсин, укол-дори қилай, тезроқ тузалсин, деди, - Алининг овози титради. - Қара, хурсандлигимдан йиғлаворай деяпман...
Гули унга тикилди. Алининг кўзларидан бир томчи ёш Гулининг юзига тушди. Гули миясида гўзал бир шеър айлана бошлади:
- Бутун борлиғимни забт этди қайғу,
Сени хўп йиғлатдим, мен - аччиқ оғу,
Томчи кўз-ёшингга арзимайман-ку,
Борлиғим сиғмаган осмоним, кечир...

Эрта не бўлғуси, Роббим билармиш,
Ҳар алам ортидан қувонч келармиш,
Мендан арирмикан бу дарду ташвиш,
Сен кўнгил мулкимда султоним, кечир!

💞 💞 💞

Зилола ошхонада овқат еяпти. Олдида Зулайҳо ўтирибди. Зилола орада гулга қараб, юзи буришди. Зулайҳо кулди:
- Шу гулга қараб хўмрайишни бас қил. Ёмон қараганинг сари сўлиб бораётгандек.
Зилола онасининг гапидан кулиб юборди.
- Қандай чиройли гулдаста. Сен келгандан буён сўлаётгандек, кўзларингга заҳар жойлаб гулга қараб отаётгандексан.
Иккови ҳам кулиб юборди.
- Сезиляптими? – деди Зилола.
- Ҳа-да. Ҳар замонда ёмон қарайсан.
Зилоланинг телефони жиринглаб қолди. Экранга қараб қизнинг юзи буришди:
- Кўп гапирдингиз гулни ойи, ана, эгаси телефон қиляпти.
- Ол, гаплаш. Шундай гул юборибди, демак яхши йигит.
Зилола телефонга истамайгина жавоб берди:
- Ало, ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом. Зилолахон, яхшимисиз?
- Яхши раҳмат.
- Бугун кечга бирор жойга борсак нима дейсиз?
- Сиз билан ҳеч қаерга бормайман, - дангал гапиришга ўтди Зилола. - Мени безовта қилманг. Нега одамни тушунмайсиз, а? Биз бир-биримизга тўғри келмаймиз.
Зилола тутақиб алоқани узди. Зулайҳонинг кўзлари чиқиб кетай деди:
- Жиннимисан? Яхши жой бўлса, яхши йигит бўлса... Бераман деб ўтирибман шунга. Ё ишонганинг борми?
- Бор, сабр қилиб туринг, яқинда яна битта совчи келади.
Зулайҳо қизига савол назари билан қаради.

💞 💞 💞

Чарос ўйчан ётибди. Кундузи Камрон билан бирга гаплашгани ёдига тушди. Камроннинг овози қулоғига эшитилгандек бўлди:
- Мен бу кўрсатувда чиқмайман. Али билан бошловчилик қиласиз.
Чарос хўрсинди. Ўзига ўзи гапирди:
- Нега мен билан чиқишни истамаяптила? Ё анув воқеалардан кейин, бош муҳаррир билан гаплашганимдан кейин мен ёмон кўриб қолдилармикан?

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva


#қаро_кўзим

263-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Хўп. Карим ака, қўли билан оёғини тортиб, тахтакач қўйсак-чи? – деди Али миясига келган фикрни қайтармай.
- Ҳозир ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Уқалаб, туриш мумкин холос. Маълум вақт ўтганидан кейин ўзига келиши мумкин...
Али хўрсинди.
- Асосийси, ҳаракатдан тўхтаманг, кайфиятни туширманг.
- Кайфиятни туширмай бўладими? У қанақа эди? Ҳозирги ётишини... тўғриси айтсам сира қабул қила олмаяпман...
- Тушунаман...
- У жуда шўх, ўйинқароқ эди... – Али гапира олмай қолди. Кўзларига ёш тўлди. – Баъзан шунчалар уни соғинаманки... Ёнимда ётган бўлса-да... жуда соғинаман. Ўша шўхликларини...
Али хотирага берилди. Ўшанда Али чиройли костюм-шимда эди. Тўйга кетишга тайёргарлик кўрарди, ойнанинг олдида. Гули чиройли ўзбекона калта кўйлак ва лозимда. Алининг туфлисини артиб, тайёрлаб эшик олдига қўйди. Али ўзини ойнага солиб, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга айланиб ўзини томоша қилди. Гули уни жим кузатди ва охири гапирди:
- Али Мансуров, ўзингизга мунча хавотир билан қараманг, жуда келишгансиз. Тўйдаги ҳамма қизлар сизга қарайди.
- Кеча қизларнинг ҳафсаласини пир қилдим-да.
- Нега?
- Лезгинка чалинди, куёв жўралар рақс тушди, бир қиз икки қанотини кўтариб ёнимга келиб қолса борми? Қани, лезгинкага рақс тушишни билсам... Бирам уялдим.
- И-и-и, лезгинкани билмайсизми? Осон-ку, - деди Гули.
- Сен биласанми?
- Албатта!
- Қаерда ўргангансан?
Гули жиддий туриб гапирди:
- Тўйларда! Йигитлар роса даврага тортарди, роса лезгинкага ўйнардик. Ўргатишган кейин...
Алининг кўзлари чиқиб кетай деди:
- Нима? Йигитлар билан? Ўргатишган? Қанақа тўйда?
Гули қиқир-қиқир кулди. Али ҳазиллиги билиб Гули томон хезланди. Гули залга қочиб кирди, Али ҳам ортидан югурди.
- Қаерда ўргангансан? – деди Али тутиб олиб.
- Интернетда ўрганганман, жинни. Келинг, ўргатаман.
Гули телефонини олиб, лезгинканинг мусиқасини қўяди. Алига рақснинг қоидасини тушунтира бошлайди.
- Лезгинканинг эркаклар учун, аёллар учун алоҳида рақси бор. Мен сизга эркакларникини ўргатаман. Аввал ўнг оёғингиз билан олдинга майда бир қадам ташлайсиз, лекин товонингизни қўймасиз. Айнан шу оёғингизни яна кўтарасиз ва энди оёғингиз ерга тўлиқ босасиз, - Гули кўрсатиб берди. - Энди чап оёққа навбат. Чап оёқни ҳам шундай ташлаймиз. Қўллар ҳаракати эса иккала қўл кўксингизда мушт бўлади, орқага ўтганда бармоқларни тўлиқ очамиз.
Гули Алига шу тарзда рақс ўргатди. Али дарров ўзлаштириб олди. Кейин иккаласи бирга роса рақс тушишди. Гули аёлларга хос, Алининг олдида туриб нозик ҳаракатлар билан ўйнади. Жуда чиройли рақс тушишди. Али зўр дамларни эслаб энтикиб кетди. Қандай гўзал кунлар ўтган экан-а?

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!

@usanboyeva


#қаро_кўзим

262-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Али аканинг овози чиройли, одамлар овозини яхши кўради, балки кўрсатмай сирли қилиб турсак-чи, саволларни кадр ортида ўқиб турса...
- Буям яхши вариант. Лекин барибир Алидан сўраймиз. Унинг кадрда кўриниб туришига ҳозир зарурат бор. Аммо ўзининг фикрини ҳам биламиз. Ёзиб қўяй шуни. Кадр ортидан савол ўқиши мумкин... – Камрон компюьтерда ёза бошлади.
Чарос унга маҳлиё бўлиб тикилиб қолди. Нозланиб сўради:
- Нега иккаламиз чиқишимизни истамаяпсиз?
Камрон Чаросга қаради. Жилмайди:
- Иккаламиз чиқсак, яна янгиликлар бўлиб қолади-да.
Иккаласи ҳам кулишди.

💞 💞 💞

Нигора кўчада телбавор кетяпти. Йўлда келаётган машиналарга қараб-қараб қўйди. Телефони жиринглади:
- Ассалому алайкум, хола.
- Ваалайкум. Нигор, энди пулимиз қачон нақд бўларкан деб кутиб ўтираверамизми? Амаллаб қилиб бер, пулимизни. Бор пулимизни йиғиб-териб берганмиз сенга...
- Хола... ўзим ҳам берганман пулимни. Нима қилай, ўғирлатиб қўйдим. Ҳеч бўлмаса, ойлик олай, кутиб туринг, - йиғлаворай деб деди Нигора.
- Бировдан қарз олиб бўлса ҳам бер, энди. Яшашимиз керак-ку...
- Хўп, хўп...
Нигора алоқани узди ва яна йўлга қаради. Кўзлари бежо, нияти бадбин. Ўзини машина тагига ташламоқчидек, қадам ташлади...
Кейин.. яна қайтади орқасига... Сўнг ўтириб олиб йиғлади:
- Эй, Худо, нима қилай, яшагим келяпти, ахир...

💞 💞 💞

Карим аканинг хонаси. Карим ака Гулининг МТР плёнкасини тик турган ҳолда, деразага қаратиб кўряпти. Жиддий қараяпти, юзида ачириш зоҳир. Орада хўрсинди.
- Нима қилибди? Гапирсангиз-чи, Карим ака... – бетоқатланади Али.
Карим ака уҳ тортди. Плёнкани стол устига қўйиб, ўтирди:
- Сизга қандай тушунтирсам экан. Шундан қўрқиб келгандим. Бўлмасин, дегандим. Афсус...
- Нима?
- Гулининг миясидаги жароҳатда атрофия бошланган... – деди Карим ака уҳ тортиб.
- Нима у?
- Тушунарли тилда гапирадиган бўлсам, Гулининг миясидаги жароҳат жойи кичрайяпти, қурияпти. Жароҳат миянинг ўзида-ку. Бу миянинг маълум қисми қурияпти дегани...
Алининг юзида даҳшат акс этди.
- Бирдан тушкунликка тушманг. Аввало, Худо. Шифо бераман десам, ҳеч гап эмас. Мия аввал айтганимдек тўлиқ ўрганилмаган. Унинг имкониятларини билмаймиз, - деди Карим ака ўзини тутиб.
- Бизни нималар кутяпти, Карим ака? – қўрқиб сўради Али.
- Аниғини мен ҳам билмайман. Мушаклар тонуси ана шу атрофия натижасида келиб чиққан, менимча. Миядаги жароҳат қурий бошлагани туфайли, мушаклар тортишяпти. Бунга қарши дори бераман. Ҳафта-ўн кун Гули шу ерда қолиб даволансин.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva


#қаро_кўзим

261-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

У миясига келаётган хотираларни аранг қувиб деди:
- Аҳволлар қалай, бизнинг содиқ бемор? Сизни беморликдан ўчиргандик-ку, яна нега келдингиз? Гапиришга ҳаракат қиляпсизми? Қани кўрайлик-чи?
Карим ака Гулининг қўлини тортиб текисламоқчи бўлди. Аммо қўли қотиб қолгандек кўкси устида ёпишиб тураверди. Карим аканинг авзойи ўзгарди. Жиддий тортиб, Гулининг оёғини ҳам чўзмоқчи бўлди, лекин оёқлари ҳам қотирилгандек эди. Карим ака бош чайқади. Гулининг кўзларини, “Оғзингизни очинг”, деб тилини кўрди.
- Тузала бошлабдими? Эсингиздами, оёқ-қўли осилиб ётарди, - хурсанд бўлиб деди Али.
Карим ака Алига эътибор қилмади. Индамай яна Гулнинги қўлини тортиб кўрди. Қўллари қотиб қолганга ўхшарди.
- Нима қилибди, Карим ака? – деди хавотир билан Али.
- МРТ қилдиришимиз керак, Али...
Карим ака Алини етаклаб палатадан чиқди. Чиққунича гапирмади.
- МРТ рентгенми?
- Ҳа, компюьтер томография ёрдамида мияни кўриш...
Хонадан чиққач, Али тўхтаб, Карим акага қаради:
- Бирдан жиддийлашиб қолдингиз, Карим ака...
Карим ака хўрсинди. Алининг елкасидан ушлади:
- Бардам бўлинг, Гулидаги бу ҳолат яхшилик аломати эмас...
Алининг юзи тундлашди.

💞 💞 💞

Малика сабзи тўғраяпти. Кафияти йўқ. Ўзига ўзи тўнғиллади:
- Овқат қилганим билан Камрон ака еса экан. Ўзим пишираман, ўзим ейман. Нима пиширдинг, нима қилдинг, демаса... Шу ҳам ҳаётми?
Малика тўғраётган сабзисини нари суриб қўйди. Қовоғини осиб, шумшайиб пича ўтирди. Яна ўзига ўзи гапирди:
- Ўзи бекор келдим, уйга. Дадам айбдор ҳаммасига, кет деб туриб олди. Қадрим бўлмаган уйда нима қиламан? Менинг қандай яшаётганимни билишмайди-да. - Малика хўрсинди. Яна ўзига ўзи гапирди: - Келмасам ҳам бўлмасди. Камрон акам бир сўзли. Топганига уйланиб оларди. Мана, энди юраман деди, юряпти, аёллар билан...
Маликанинг баттар алами келаётгани юзидан билинди.
- Раъно ҳам телефон қилай, ҳол сўрай демайди. Дугонамуш яна у. Кундоши менинг эримга осилганига хурсанд бўлиб юргандир-да! - Малика Раънога телефон қилди.
- Ало, Раъно?
- Салом, яхшимисан, Мали?
- Бир оғиз ҳол сўрай демайсан-ей.
- Нима қилай, дугон? Менам асабим ўйнаб, нима қилишимни билмай юрибман-да.
- Сени нега асабинг ўйнайди? Кундошинг менинг эримга ёпишиб олган бўлса...
- Бирга эканми, улар?
- Билмадим, биргадирки, кеч келяпти, менга қарамаяпти. Овқат ҳам қилгим келмаяпти. Барибир едира олмайман.
- Менам едира олмадим кеча. Лекин сенинг смсингдан кейин айтиб ташладим эримга, “Самиранинг ойиси Маликанинг оиласини бузяпти”, дедим. Бирам асабийлашди Даврон ака. Менга қара, фолбинга қайта боришимиз керак, бизга бошқа йўлини ўргатсин.
- Тўғри, биз барибир пиширган овқатимизни эрларимизга едира олмаяпмиз. Эртага борамизми, Раъно?
- Борамиз...

💞 💞 💞

Чарос ва Камрон бир компюьтер ёнида ўтириб битта лойиҳа устида бош қотиряпти.
- Мен бу кўрсатувда чиқмайман. Али билан бошловчилик қиласиз.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva


#ҚАРО_КЎЗИМ


МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!


ҚАРО КЎЗИМ


Сериал-қисса


261-ҚИСМ



@usanboyeva


Қиз фотосессия пайтида вафот этди 😳

Ота-она қизи учун "ҳаски" ити билан чиройли суратга тушиш учун қизини олиб келишди, лекин ҳаммаси ҳайқириқ ва даҳшатли ўлим билан тугади, чунки бу жараён давомида қиз
тасодифан...


#saodat_asri_qissalari
#cаодат_асри_қиссалари
#sanjar_sadullayev
👇 t.me/saodatasri_audiokitob

@usanboyeva

7k 0 14 11 31

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кумуш тақмайсизми?
Унда жудаям катта хато қиласиз 🤦‍♀️

Шу каналга кириб ўзим тушундим.
Ўзбекистондаги энг катта
Кумуш фирмаси 💎


#дуо

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

🌺🌿 Гўзал ва ёруғ тонгни кўришни  насиб айлаган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ё Роҳманим,  Ё Роҳиймим ушбу тонгни ота-оналаримиздан рози бўлиб,  раҳматингга ноил қилган кунлардан қил!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ё Роззақим,  Ё Мўъминим ушбу тонгни қалбимиз иймонга,  тилимиз зикрга,  қўлимиз ҳалол меҳнатга боғланган кунлардан қил!

🌺🌿 Аллоҳим, Ё Ваҳҳобим,  Ё Каримим ушбу тонгни ризқимизга, умримизга, илмимизга барака ёғдирадиган кунлардан қил!

🌺🌿 Аллоҳим, Ё Нурим,  Ё Вадудим ушбу тонгни ҳаётимиздан қайғу,  фақирлик,  илмсизлик ва зулматни кўтарган кунларингнинг аввали қил!


🌺🌿 Аллоҳим,  Ё Мужийбим,  Ё Ҳадийим,  ушбу тонгни  яқинларимизга силаи раҳм,  фарзандларимизга солиҳлик берган кунлардан қил! 

🌺🌿 Аллоҳимнинг яна бир гўзал тонги муборак,  азизларим!


@usanboyeva

9.3k 0 124 10 66

Неъматга шукр этиш ўша неъматнинг ўзидан ҳам яхшироқдир.

✍️Жалолиддин Румий

@usanboyeva

9k 0 27 5 116

Қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак  "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун  уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам  билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб ўтаман"  деб уйдагилар билан хайрлашди.
   Биз йўлга тушдик. 
   -Боражак квартирамизда ҳамма нарса муҳайё, асалика,  - лаб-лунжини йиғиштира олмай илжайди қайноғам,- кеча барини "есть"    қилиб келганман. У чап қўлида рулни ушлаб,  ўнг қўлини мен томонга ўрмалатган ҳам эди-ки, 
   -Жооон,  -дедим базўр қўлини ушлаб,-илтимос икки сихгина шашлик олиб беринг, дил кетди.
   -Сендан шашлик айлансин.
     Қайноғам  машинасини йўл четидаги ошхонада тўҳтатиб ичкарига кириб кетди. У кўздан йўқолиши билан мен ички кийимимга яширган...


“Қаро кўзим” асари ёпиқ каналга ҳозирча 454-қисмгача жойланди. Ҳар куни жойлаб борилади.
Асарни олдинроқ ўқимоқчи бўлганлар
https://t.me/adm_usanboyeva шуни босиб, мурожаат қилишингиз мумкин.
Ёпиқ канал пуллик. 15.000 сўм.
Танлов ихтиёрий.
“Қаро кўзим” асари ушбу катта каналда ҳам ҳар куни жойлаб борилади.

20 last posts shown.