#қаро_кўзим
46-қисм
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Али қовоғини осиб, кайфиятсиз қаради. Гули бўлса, “Шоҳ Султон” ҳақидаги мультфильмдаги оққушга тақлид қилиб гапирди:
- Салом, эй ўктам ўғлон,
Нечун ҳолинг паришон?
Ва нега кўнглинг нохуш?
Боқишларинг ҳам хомуш?
Али Гулига ҳайрат билан қаради. Ниманидир эслашга урингандек тикилиб турди. Кейин сўради:
- Сен комада эдинг-ку!
Али жойидан сакраб турди. Атрофга аланглади. Гули йўқ. Туш кўрганини англади. Тез-тез нафас оларкан, пешанаcидан тер чиқиб кетди:
- Гули... Сен аниқ шу ерда эдинг... Сенга нимадир бўлдими? Мени уйғотишга уриндингми?
Али эшикка қараб отилди.
💞 💞 💞
Комил ака хомуш кофе ичиб ўтирибди. Дилором опа чашкада ўзига ҳам кофе дамлаб, эрининг ёнига ўтирди:
- Дадаси, катта келинингиз энди одам бўлмаса керак. Дўхтирларам ҳар нарсага тайёр туринглар деяпти. Бугун вақт топиб, Алининг уйини йиғиштириб келишим керак. Тўзиб кетгандир? Айтиб бўладими, бирдан ота-онаси олиб кетмаса, уйидан чиқарамизми?
Хотинининг гапидан Комил ака ичаётган кофесига туюлиб қолди. Дилоромга ёмон қараб деди:
- Нималар деяпсан? Яхши ният қил-ей! Тавба, тавба. Индамаса, келинни ўлдириб, ота-онасига бермай уйидан қабристонгаям чиқарворасан-ей!
- Бор гапни айтаяпманда. Комадаги одам қачон ўзига келган? Йиғиштириб қўйсам, зиён қиладими?
Комил хотинига бироз қараб турди-да, кесатди:
- Ҳа, зиён қилмайди. Чорсуга бориб кафанлик ҳам олиб келиб қўй. Бирдан Чиғатойга тушиб, қабр ҳам кавлат. Аҳмоқ! Қандай тилинг борди, шу гапни айтгани, бефаросат?
Дилором опанинг жаҳли чиқди:
- Тўғри гап туққанингга ёқмайди-да. Айтиб бўладими, деяпман. Йиғиштириб қўйсак ҳеч нарса қилмайди-ку. Али йиғмаса, бир ҳафтадан буён нима бўлса, бўлиб ётгандир, уйи?
- Йиғиштирсанг, тўғриликча йиғиштир. Бир бечорага гўр кавламай... Тузалади ҳали, қизим... – Комил аканинг овози титраб кетди. - Умри узун бўлсин. Али адо бўлади, бўлмаса... Ундан кўра дуо қил...
Дилором опа уҳ тортаганча кофесини хўплади.
💞 💞 💞
Шифохона. Васила палатада, ўз ўрнида ётибди. Шифокор Карим ака кириб келди.
- Ассалому алайкум, дўхтир. Гули яхшими? – жонланди Васила опа ва ўрнидан турмоқчи бўлди.
- Қимирламанг, сизга қимирлаш мумкин эмас!Волайкум. Қизингиз яхши.
- Ўзига келдими?
- Ҳолати стабил. Ўша-ўша.
Васила опа хўрсиниб қўйди.
- Қани? Текшириб қўяйчи... - Карим ака Васила опанинг қовоғини кўтариб кўзига қаради. Қон босимини ўлчаб кўрди. - Яхши. Қон босимингиз ҳам жойида. Чап қўлингиз билан ўнг қўлингизни тинмай массаж қилинг. Нервларни уйғотишимиз керак. Оёғингиз яхшими?
- Оёғим ғалати-да.
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva