#қаро_кўзим
43-қисм
БОНУУУУУС!
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
- Тузаласан, дўхтирлар қараяпти-ку, сиқилма, қон босиминг ошиб кетяпти...
Хонага Карим ака кириб келди:
- Яхшимисиз, опа? Бир оғиз менга қон босимим бор, демабсизда, бўлмаса сизни киритмасдим. Мен ўзимнинг беморимни, Гулини ўйлабман-да, кечиринг.
- Қон босимим сира ошмаган. Биринчи марта шундай бўлдим, - деди Васила опа.
- Дўхтир, сиз ҳижолат бўлманг, - Карим акага қараб деди Зокир ака. - Сиз қизимизни ўйлагансиз-да. Боя мен кирсам бўларкан...
- Бўлди, энди ҳеч кимни киритмайман, - деди қатъи Карим ака. - Бошқа чораларни кўрамиз. Бир хабар олай, дегандим. Майли, қимирламай ётинг. Сизда микроинсульт. Ҳаракат қилиш мумкин эмас. Аммо қўрқманг, соғайиб кетасиз.
- Хўп, раҳмат дўхтир.
Карим ака чиқиб кетди.
- Бечора дўхтирни ҳам қўрқитиб юбордим, - деди Васила опа эрига қараб.
- Шунчалар ёмонми, Гулининг аҳволи? – юрак ютиб сўради Зокир ака.
- Ҳалиги ўша аппаратда ётибди-да, - кўзлари ёшга тўлди Васила опанинг. - Юрагим эзилди-да.
- Бўлди, эслама. Яна қон босиминг ошади.
- Сизга бир гап айтайми, дадаси... – қўрқиб эрига қаради Васила опа. - Ўнг оёғим ҳам ғалати...
Зокир аканинг кўзлари катта-катта бўлди.
💞 💞 💞
Тоқати тоқ бўлган Али охири Карим аканинг олдига кирди.
- Бир марта хатога йўл қўйдим, бошқа бундай қилолмайман.
- Ўзингиз Гулининг комадан тезроқ чиқаришга ҳаракат қилишимиз керак дедингиз-ку, - умид билан деди Али.
- У пайтда мен фақат беморимни ўйлаган эканман. Сизларнинг таъсирланишингизни, соғлиғингизни ўйламабман. Ана, Гулининг онасини касал қилиб қўйганимиз етади. Бошқа таваккал қилолмайман.
- Мен бир кириб чиқдим-ку, ҳеч нарса қилмади-ку. Кириб бир гапириб кўрай. Балки, мени эшитар.
- Мияни уйғотувчи, активлаштирувчи уколлар қиляпмиз. Шуям яхши таъсир қилади. Худодан сўранг.
- Йўқ деманг, ёнига кириб гаплашай, балки ўзига келар... – ялинди Али. - Ҳеч нарса бўлмайди, менга. Илтимос...
Карим ака хўрсинганча розилик берди:
- Фақат кўп қолиб кетманг.
Али Карим аканинг олдидан шошиб чиқди ва Гули ётган хонага оҳиста кирди. Кириши билан авзойи бузилди, кўзлари ёшга тўлди. Гулининг ёнига бориб қўлидан ушлади. Совуқ, жонсиз қўлига лаб босди.
- Қаро кўзим, мен келдим... – деди сўнг томоғига тиқилган аламни зўрға ютинаркан. - Сени соғиниб келдим. Қора, катта, чарос кўзларингни кўргим келяпти... Кўзларингни оч... Овозингни эшитмаганимга уч кун бўлди. Бир оғиз, “жон” дегин...
Алининг кўзлари ёшланди.
- Илтимос, - деди Гулининг пешанасини силаркан. - Ўзингга келишга ҳаракат қил. Мени ташлаб кетма. Сенсиз яшолмайман. Қаро кўзим, биласан, сенсиз яшолмайман. Илтимос, уйғон...
Давоми бор
Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!
@usanboyeva