#нимадир.
Болаларингизни овқатга чақирасиз. Бири шошиб, бири тошиқиб, бири лаб буриб ичкаридан чиқиб келади.
Қайси бирининг қилиғи ғашингизни келтиради, уришасиз. Ёки енгилгина койиб қўйишингиз мумкин.
Юрагингизни кенг қилинг: бу болалар эркалигини фақат сизга қилади.
Тасаввур қилиб кўринг: бировнинг боласи шунақа лаб буриб ёнингизга чиқа оладими?
Олдига овқат қўйсангиз афтини юз мақомга солиб ея оладими?
Бировнинг қўлидан бир бурда нонни ҳам ўйлаб ейсиз. Малол келмадиммикан деган хаёл кўнглингиздан ўтади.
Оғрийсиз, касал бўласиз, кўп қатори сиз ҳам келган дардга бир юмалаб, бир турасиз. Онасиз, оёққа туришингиз керак.
Кўп яқинларингиз бор: "болаларингни жўнатвор, мана мен қарайман!" дейдиган.
Аммо ана ўша қадрдонингиз нигоҳи билан болангизга қарайсиз-у, ўзингиз оёққа турмасангиз бўлмаслигини тушунасиз. Ҳозир ёнингизда мириқиб нон кавшаётган болаларингиз гарчи у инсон тилла косада овқат сузиб берса ҳам ўйланиб ейди, иккиланиб ичади.
Аллоҳ шуларни сизга берган, ўзингиз оёққа туришингиз керак. Чунки бу уйнинг қуёши ўзингизсиз. Сиз кулиб чиқсангиз, майса-ю чечакларингиз ҳам кулиб бош кўтаради. Бир эркак хотиржам ишига кетади. Хотиржам хужжат титкилайди.
Сиз ўтирган пульт масъулият талаб этади. Сиз жонбозлик кўрсатаётган фронт ҳаёт жанггоҳида кимнинг қўли баланд келишини ҳал этади. Сиз эгаллаган ўрин баъзан мамлакат президентининг ўрнидан ҳам муҳим.
Болаларингиз учирма бўлгунча қанотларингиз улар устида ёзиқ бўлиши керак.
Шунинг учун ҳеч бир она касал бўлмасин дейман. Боласининг тўйида ҳориб юрган онанинг томир-томирида кезинаётган ҳорғинлик ана шу оналик деб аталмиш машаққатли бурчнинг елкадан олингани пайтидаги ҳорғинликдир.
Афсуски, ундан кейин ҳам бурчлар тугамайди.
©️Ummu Zaynab Ummu
https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy