Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


UZulanish_bot:

Рахмат ижодизга барака берсин омиин

Қизимга совға қилдим

Хамма асарларизи қайта қайта ўқиганман
Омад тилайман

@Uzulanish_bot


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ушбу тонг барчага хайрли бошлансин, айни чоғда қандай яхши ният дилингиздан ўтиб турган бўлса, ижобатини раво этсин!

Дардманларга шифо, қарздорларга нажот, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, бахт даъвосида юрганларга тўкин бахт, омади чопмаётганларнинг ишларига ривож, хафа ва маҳзун инсонларнинг ҳаётига қувонч ато этсин!

Барчага энг яхши тилакларни тилаб қоламиз!

@Ummuzaynabummuijodi


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ониялари зикрда, сониялари шукрда, дақиқалари дуода, соатлари барака тилашларда ўтадиган ёруғ бир кунни тилайман!

Кўп ишларга улгуринг!
Бошлаганларингиз охирига етсин!

Хайр умидида қилганларингиз ўйлаганингиздан ҳам кўп ажрлар келтирсин!

Сешанба яхши кун! Илоҳим ҳаммамизга омадли келсин!

@Ummuzaynabummuijodi

5k 0 183 34 196

#нимадир_ва_яна_нималардир

Баъзан кўксимизни мўлжаллаб тушадиган ёмғирга эҳтиёжимиз бор...

Қорлар ёғади,  жилмайиб куламиз:  "Шу қоргина эслатди-я "софлик" атирининг унутилган исини!" деймиз...

Кўзимиз қировлар нақшини соғинди,  билдик...

Дунё!  Мен сенинг болалигингни ўз болалигим бағрида унутиб қолдирган эканман...

"Оппоқ эди-бошда бу дунё...
Кўча оппоқ...
Кечалар оппоқ"...(1)

Мен қорбобо ясаб юрардим...
Қўлларимда қўлқопмас...
Пайпоқ...

Изилларди мўри тутуни,
Қуёш бизга" керакмас" эди...
Том бошида найза сумалак,
Ва санчилган юракмас эди...

Бугун дунё ўзгардинг нечун
Найзаларда алвон юрагим...
Оппоқ қорлар эриб битганда,
Мен қуёшда туриб- совқотдим...

(1) Илк сатрлар Хуршид Давронга тегишли

©️Ummu  Zaynab Ummu

@ummuzaynabummuijodi

6.6k 0 67 35 328

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Унутилган ёки-да унутилмаган бир-биридан гўзал ҳислар бор ўтмиш бисотимизда...

Баъзан ортга қайрилиб қараганимизда-уларнинг кунма-кун сўниб бораётганини ҳис қиламиз, баъзи ҳислар эса ҳудди юлдузлардек...

Ўчганига, сўнганига анча бўлган... Аммо биз қоронғу бўшлиқда милтираётган нурга қараб уни ҳамон тирик деб ўйлаймиз...

Мен ўйлайман: қалбимиз ҳамиша кимгадир талпиниб тургани яхши! Миллион йиллар давомида олови ўчмаган бандаргоҳ маёғи каби қалбнинг олови ҳеч қачон ўчиб қолмасин!

Кўнгил совушлар бўлмасин, кўнгилнинг қиши бўлмасин!

Сизга бу тонг тилайдиганларим шу!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

9.3k 0 261 8 244


5.4k 0 91 9 174

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#нимадир.

Ғалати авлод бўлган эканмиз... 

Дугоналарим Бекхамни ёқтирарди,  баъзиси Зиданни.  Ўша пайтда кимдир Шохруҳхонни суратларини йиғган бўлиши мумкин, ёки Амирхонни... Мен ҳинд киноларини кўрадиган  ва  уларга муҳлислик қиладиганларни романтик ҳисоблардим...

Харбийлар ҳаётига оид кўрсатувларни кузатардим... Ўғил бола бўлиб туғилганим яхшимиди деб ўйлардим. 

Йўқ,   бу эркакшодалик эмас,  бу шунчаки  ота ёнида ўғил бўлиб туриш,  унга тирговуч бўлиш истаги холос!

Статусни мана бу қўшиғини кўп эшитганман. Қўшиқ номи "Ҳозир армиядасан!"
Ўзимни шу аскарларнинг ўрнида тасаввур қилганман.

Кейин-кейин тасаввурларим ўзгарди.  Қўшиқ энди менга "Ҳозир сен-шу ҳаётдасан!"  деяётгандек. Йиқиласан,  турасан, тиканли йўллардан сакраб ўтасан, тор йўллардан бир ўзинг эмас,  болаларингни ҳам тишингни тишлаб ўтишинг керак... Ва хокозо...

Бугун ватан ҳимоячилари куни.  Ҳар қандай шаънни ҳимоя қилиш зиммасида турганларнинг байрами.  Барчаларини табриклайман.

©️Азизахон Исмоилова.


@Ummuzaynabummuijodi

5.5k 0 20 12 259

#диккат

Сотувда Шарпа билан бахс 85000

Бойлар хам 82000

Почта хакини узиз тулаб оволасиз. Нархлар кейинчалик узгариши мумкин.

Мурожаат : @Uzulanish_bot

4.6k 0 19 18 113

​​#тақвимдош

Душанба кунининг фазилатлари

✅Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар.
Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

✅У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

✅ Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий).
Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

✅Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди  (Имом Бухорий).
Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

✅Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир.
Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

✅Душанбада бандалар кечирилади.
Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун.
Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

✅Душанба рўза кунидир.
Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

@Ummuzaynabummuijodi

8.4k 0 146 6 233

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#яхши_шеърлар

Ҳеч жавоб топмадим шунча ахтариб,
Хўрсиниб ҳолимни сўрашларинга.
Худо тупроғимни қорсайди қайтиб
Сенинг тўкаётган кўзёшларингга.

Маъюс юзларингга оғир қарамоқ,
Юракка ботмайди бошқа озорлар.
Жонимни олсайди табаррук сиртмоқ-
Сочинг толасидан ясалган дорлар.

Кўзёшингни артишга етмас журъатим,
Бармоғимни босаман, майли чўғларга.
Сенинг кипригингдек тўкилса эди,
кўксимни тутардим ўша ўқларга.

Унутма ёдимни, хуш қол, гўзалим,
Ишқ маним руҳимни тортади Аршга.
Ёмғирдек пойингга тўкилай ўзим
Фақат сен, малагим, йиғлама бошқа...

©️Ummu Amina

@Ummuzaynabummuijodi

5.8k 0 60 2 147

#турмуш.

Бошида сен у тинглайдиган мусиқаларни тушунмайсан, ўз вақтида у ҳам сен эзилиб ўқийдиган шеърларни бир сатрини ҳам тушунмайди...

Йиллар ўтиб, сен уни ухлаш олдидан кўрмаса ҳам қўйиб оладиган телевизори шовқинига кўникасан...

У эса ишдан чарчаб келган бўлса ҳам, сени ёмғир севалаб турган кўчага-сайрга таклиф этади.

Турмуш мана шундай бир-бирини ўрганиш ва оз-камига кўникиш билан бардавом бўлса...

Демак бахтлисан...

©️ Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

5.2k 0 57 22 302

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон отаётган тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!


@Ummuzaynabummuijodi

8.6k 0 204 9 187

#нимадир_ва_яна_нималардир

Тўртинчида ота ҳовлимга бордим...

Акам ҳар доимгидек отамни тўлиқиб эслади, биз эса улар айтаётган ҳикояларни жимгина тинглаб ўтирдик. Шулардан биттасини сизларга улашяпман, азизлар...

(акам тилидан)

"Шундоқ уйимиз ёнида битта одам билан кўришиб қолдим, инсульт бўлган экан, қизиғи ҳеч кимнинг исмини эслай олмас экан" деб гап бошлади акам...

"Ҳўп қаердансиз?" деб сўрадим, балки туғилган жойиниям, яшаш манзилиниям унутиб юборгандир?! " деган ўйда... Бироқ у одам яшаш жойини эслади: "Фалон жойликман!" дея қийнала-қийнала бир вақтлар дадам ишлаган қишлоқ номини айтди.(Отам саводсизликни тугатиш программаси бўйича 50-60 йилларда чекка ҳудудлардаги мактабларда ишлаганлар)

Ҳалиги одамга айтдим: "Мани дадам ўша тарафларда ишлаган, ҳозир суратларини олиб чиқаман, танирмикансиз?!"

Эринмай уйдан дадамнинг портретини кўтариб олиб чиқдим.

Инсульт бўлган ва хотирасидан айрилган одам портретга қаради-ю "домлам, домлам" деб йиғлашга тушди. Расмни ўпди, кўзларига суртди.

"Исмоилов мани домлам бўлади. Қаранг, танидим-а! Биттада танидим. Ҳечам бу қиёфани эсдан чиқармайман...

Лақабим бор эди. Ҳамма камситиб мени ўша лақабда чақирарди. Ҳеч ким исмимни айтиб чақирмасди. Ўзим ҳам исмимни айтиб чақирса қайрилиб қарамасдим, менмасман деб ўйлардимда!

Биринчи марта домлам доскага олиб чиқиб "бу боланинг исми Шарофиддин! Диннинг шарафи бўлсин деб ота-онаси шунақа чиройли исм қўйган, ҳали бу бола жудаям катта одам бўлади, сизлар ҳам Шарофиддин менинг синфдошим бўлган деб фаҳрланиб юрасизлар! Бугундан ким анави лақаб билан бу болани чақирса, билиб қўйсин, қаттиқ хафа қиламан!" деганлар, шу-шу Шарофиддин бўлдим... Ҳеч ким қайтиб ўша лақабда чақирмади...

Қаранг, домламни эсладим-а! Юрагимда қолган-да...

Таъсирли ҳикоядан ҳаммамиз ивиб ўтирган жойимизда жим ўтирдик. Акам инсульт бўлган одамнинг ҳайратини бизга янаям жонлироқ кўрсатиб беришга тиришди. Орада менга қараб "биламан, ёзасиз-а буниям!" деб кулгани ҳозир кўзимдан ўтяпти.

Бугун уларнинг тепасида қараб ўтирган жияним билан гаплашдим. Акам яна отам ҳақида гапиряпти экан. Ўзи ҳам хотирасининг бир қисмидан ажралди. Аммо отам ҳақидаги ҳикоялар ҳамон эсида!

Нега бу постни ёздим?! Ким учундир арзимас ҳисобланган оддий бир воқеа кимнингдир энг қимматли хотирасига айланади. Ҳеч қандай дард, ҳеч қандай синов, ҳеч қандай касаллик бу хотирага даҳл қила олмайди.

Эртага нима бўлишимизни билмаймиз. Фақат яхши амаллар ва ўз яхшилигимиз билан кимнингдир хотирасида бир умр қолиш имконимиз бор.

Унутманг, кимдир қабрга, кимдир эса қалбга кўмилади!

Бизга ҳам шундай яшаш насиб этсин!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

6.5k 0 65 55 664

​​#яхши_шеърлар

ТАЖОҲИЛУЛ ОРИФ

Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?

Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”

Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.

Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.

Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.

Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.

Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.

Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.

Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.

Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.

Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?

На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.

Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?

©️Бобур Элмуродов.

@Ummuzaynabummuijodi

12.8k 1 194 14 418

#нимадир

Қабрга таъриф:

Уни сотолмайсиз,  ўзгартиролмайсиз,  меҳмон бошлаб киролмайсиз,  зериксангиз чиқиб кетолмайсиз,  ёлғонлар эмас,  фақат чинлар тингланадиган жойдир у!

Қоронғу кинохона...
Сизга у ерда қўйиб бериладиган кино эса-ўз ҳаётингиз!

Қочган ҳам унинг домига тутилди,  қувган ҳам...
Урган ҳам шу чоҳга йиқилди, урилган ҳам...

Сизни не-не чуқурлардан тортиб олган дўстлар- охири шу чуқурга ўзлари ташлаб кетишади!

Яхшилар-онангиз бағрида ётгандек ётинг,  унда... Ором олинг!

Ёмонларни эса ва ниҳоят уйғонганликлари билан табриклаймиз!

©️Ummu  Zaynab Ummu

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy

6.1k 0 82 6 271

​​#тонгги_тилак

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Дам олиш куни, якшанба тонги сиз учун хайрли бўлсин!

Ўрмалаган ҳар жоннинг ризқини бергувчи Аллоҳ таоло- бугун сизни уйғотар экан, берадиган ризқларини ҳам тайин этиб қўйди...

Илоҳим, яхшилар ичида иссиқ ўрнингиз, яъни қадар ризқингизга соғ омон етинг...

Дастурхон ўртасидаги иссиқ нонингиз-насибангизнинг ҳалолига етказсин...

Кунинг сезмазмун ва баракали бўлсин!


@Ummuzaynabummuijodi

10.3k 0 194 11 195

​​#нимадир.

Чиройли чеҳралар бўлади, чиройли қисмат эгалари, чиройли яшаб ўтилган умр...

Ҳа ростдан ҳам баъзилар- бизнинг назаримизда гўёки чиройли яшаётгандек кўринади!
Ҳамма эътибор билан кўз тиккани шундан...

Улар- пойафзали чанг бўлмайдиган йўллардан юраётгандек, тақдир эса уларнинг икки қоши ўртасига ажин солишни истамагандек, мудом текис йўл, текис қадамлар...

Аммо, қўл сингани- енг ичида!

Ҳар ким ўзидан ўтганини- ўзи билади!

Билмайсиз-ки, бу соз- ўзи ёлғиз қолганда- ҳазин оҳангларни ҳам чалади...

Саодатли умрлар бўлади: саодатли инсонлар, бахт кулгичдек чекич урган чеҳралар...

Ажаб-ки, бу инсонларга- ажинлар ҳам ярашиб туради: суҳбати- малҳам, кўнгли-қуёш, маслаҳати- ҳолис, табассуми-самимий...

Аста уларни ўрганар экансиз, тажрибаси, ҳаёт дарсларидан олган сабоқлари, сабри- уни шу мақомга эриштирганини тушунасиз!

Сизни ҳеч қачон эътиборингизни қозонмаган, лекин доимо бир четда ўз ишини билиб қилган, жавоб беришга- интилмаган, мақтанишга- шошилмаган, танқидда- аяган, аммо бир четга секингина тортиб, тўғри йўлни кўрсатиб юборган- инсонлар ҳам бебаҳодир!

Уларни кузатиб, у ўша- сиз китобларда ўқиган доно одамлардан бири эканлигини ҳис қиласиз...

Аммо, шундай инсонлар бор-ки, юқоридаги ҳамма ташбеҳларни бирваракайига уларга қўлласа бўлади: уларнинг чеҳраси нақадар чиройли эканлигини- фаришталар тан олади!

Уларнинг қанчалик саодатманд эканлигига- амаллари бир кун гувоҳлик беради!

Ва... Улар аслида доноларнинг доноси эканлигини- қиёматда ўзимиз ҳам тан оламиз!

Умрининг бир сониясини ҳавога учирмаган, умрни ўзига ҳадя сифатида эмас, қарз сифатида омонат берилганини тушунган ва бу омонатни чиройли қайтаришга муваффақ бўлганни тан олмай бўларканми?

Бундайлар- Аллоҳ суйганлардир, Унинг эътиборида юрганлар-у, Роббиси хузурида қадр топганлардир...

Дунё ғафлатига чалғимаган, нафс ботқоғига ботмаган, хақ йўлни бошқасига алишмаган, ўнгга, чапга оғишмаган, бировларни сездирмай ўзига эргаштирган, умрни қандай сарф этишни билган...

Барчамизга мана шундай мақом насиб этсин, илоҳим!

Роббим барчамизни сирот ал мустақиймда жамласин!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

7.6k 0 155 29 340

Азизларим, ассалому алайкум!

Хайрли тонг!


@Ummuzaynabummuijodi

5.7k 0 20 7 145


5.5k 0 8 26 291

Куконга кайтяпмиз, азизлар! Аллохга шукр тахмин килинаетган диагноз тасдикланмади. Вахима килинган хавфли усимтани йук деб айтишди акамда тугма орқа мияда канал ёпиқлиги бор экан. Хозир акамни кичкина опамникига жойлаштирдик эртага невралогия булимига жойлаштириш учун яна эрталабда йулга чикиб келамиз. Дуо килиб турган хамма хаммага рахмат! Кукондан етиб келиб бизга беминнат ердам берган Айюбхон ака ва Ахроржон акалар хаккига хам дуо килиб куйинглар, азизлар!

5.5k 0 3 70 488
20 last posts shown.