#имтихон
Ҳар қизнинг бошида бор гап...
("қизим, сенга айтаман" рукнидан)
Турмушт-мушт!
Турмушингнинг бошки йилларида нимадир бўлади-ю ёринг сенга тескари иш қилади. Ўшанда, ҳа эркакнинг юзида туки бор-да, деб шошиб кетма!
Ёрингни унинг яқинлари, ота-онаси, опа-жигарлари ёрдамида йўлга сол!
Шундай қилгинг-ки, унинг яқинлари, жигарлари- сенинг ёнингни, тарафингни олсин! Пўлатни қиздириб, ўзининг оташдонида шаклга қуймасанг, кейин уни йиғиб ололмайсан, унутма!
Турмушингни қайсидир йилларида ёрингнинг яқинлари, жигарлари сенга тескари ўгирилади. Бу ҳаётда бўладиган гап! Инсон боласи уруш-жанжалсиз туролмайди. Ғиди-биди гап ҳамма жойда бор. Ана шу пайтда ёрингни юз қилиб туриб унинг жигарларига яқинлаш!
Тепкиси келиб турган от ҳам ис ажратади. Лекин ўзиники бўлганларга индамайди. Келинсан, тўғри бегонасан. Буни ўн йилда ҳам унутмайдиганлар бор. Шунда: "ҳа энди мен келинман-да, ажратадиган барибир ажратавераркан! " деб шарт ўгирилиб кетма! Ёринг-исинг бўлсин, эрингнинг ҳиди билан унинг яқинларига яқин бўл, сени минг чиғириққа солишади, айлантиришади, охири- ўзиникига қўшиб, ўзиники қилишади!
Турмушингни қайсидир йилларида ўша ишонган ёринг ҳам, унинг яқинлари ҳам сенга тескари бўладиган, сендан юз ўгирадиган кунлар ва ойлар бор... Агар сен ер бўлсанг, шунақа кун келади-ки, сендан уруғ ҳам тонади, сув ҳам... Ўшанда тош, тақир ер бўлиб олма! Дийдангни юмшат!
Чил бўлиб синган, қақраган ерни ҳам Аллоҳнинг раҳмати юмшатади!
Худога юзлан!
Оддий башардир ва-да оддий бир одам, ҳамманинг мусулмон бўлиш силсиласида мана шу курашлар ётади. Аллоҳ таоло сени олдин бир ўзингга ўхшаган сағиргина бандасига боғлайди. Кейин у билан ўртангга битта ёки ўнта чиғир ип солади. Сўнг ана ўша чиғир иплар билан ҳам сени боғлайди. Ҳаётда кеча душманинг бўлган одамлар бугун дўстинг бўлиб қолиши мумкин. Ёки тескариси...
Банда билан банданинг ўртасида ҳам ажиб ишлар кечади...
Вақтлар келади: ҳар ким билан боғланган ришталаринг нозик тортадиган кунлар, узилиб битадиган лаҳзалар кечади, ҳаётингда!
Иплар тугади деб тўхтама, Аллоҳнинг арқонига боғлан! Фаҳмингни ишлат...
Атрофингда одам қолмаганда бил-ки, Парвардигор билан ёлғиз қолдинг!
Сидқидилдан У Зотнинг арқонига боғлансанг, кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонишинг керак! Яхши бўлмаса, "яхши бўлмади-ку!" деб шарт ўгирилиб кетма! Сен юзланиб турган Зот- кеча ош-қатиқ бўлиб, аймоқилашганинг ва бугун сенга терс ўгирилиб турган инсоният эмас! У сендан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Аммо синови бор...
Кўнглингга ғилла ғашлик келтирма, фақат Унгагина ишониб яшашда давом эт! Ҳаммаси яхши бўлади!
Сенга жуда кўпчилик йўл қўядиган хатоларни ҳам айтиб ўтай...
Ёри ўзига нисбатан терс ўгирилган-да, буни югуриб бориб ўз яқинларига айтадиган қизлар бор! Қудалар ўртасига совуқчилик ана ўша лаҳзаларда тушади. Ҳар уйнинг ўз қонун-қоидаси бор, унутма! Олдин ана ўша қоидаларни ҳурмат қилиш керак ва унга четдан ўзингникиларни аралаштиришнинг фойдаси йўқ!
Ёрининг жигарлари ўзига нисбатан тескари бўлганда, эрниям йўлдан оғдириб юборадиганлар бор! Бир нарсани эсдан чиқарма: ёнингдаги инсонни ҳам барибир ўшалар билан тупроғи, аслияти бир! Ўн йил сувни бошқа ўзанга бурганинг билан барибир бир кун ўзи қуйиладиган тарафга қараб оқади...
Ёри ҳам унинг яқинлари ҳам ўзидан юз ўгирганда, тош тақир ерга айланиб оладиганлар бор, дедим. Ундайлар жуда кўп! Бундай лаҳзаларда Аллоҳдан ҳам ноумид бўладиганлар бор. Агар шундай қилсанг, ҳаёт таълимини ўзлаштирмаганлардан бўласан! Олдинда ҳали синовларинг кўп!
Ҳамма имтихонни иккига топшираверсанг, Аллоҳ фаҳм юқтирмаган, юқтирса ҳам уни керакли жойда қўллай олмаганлардан бири бўлиб қоласан!
©️Азизахон Исмоилова
Диққат: 10 декабрдан қизларни ҳаётга тайёрлаш курсига старт бераман. Курс ҳақида маълумотларни @Uzulanish_bot дан олишингиз мумкин.
@Ummuzaynabummuijodi