#янги_китобдан
#kamina_haqqinda
Мукаммалликни мақсад қилган бу тоифадаги одамлар учун бир нарсанинг моҳияти эмас, қандай бажарилиши муҳимроқ. Бир ишни бажараётганда унинг аҳамиятини, нима учун қилинаётганини ёки бошқа инсонларнинг ҳис-туйғуларини унчалик ўйлашмайди. Улар учун энг муҳими – ҳамма нарса мукаммал бажарилиши. Шунинг учун ҳам ўзларини ишга уриб, тинимсиз ишлашади. Даромадини тийин-тийинигача ҳалол меҳнат билан қўлга киритишади. Бу кишилар имтиҳондан 100 дан 97 балл олганида йиғлашдан тап тортмайди. Арзимаган лифт пули учун қирқ йиллик қўшниси билан урушиб, ёқалашадиганлар ҳам шу одамлар.
✍️@umidaaziz