Эркак ўқитувчи ёш қизчалар тақадиган соат тақарди. Талаба қизлар уни масхара қилиб, устидан кулишарди. Ҳатто кўп бора байрамларда ўқитувчига эркаклар соати ҳадя қилишди. Ўқитувчи маҳзун табассум билан ҳадяни қабул қилар, лекин барибир ўша эски пушти тасмали соатни тақаверди.
Сўнг билдиларки бу соат эркакнинг йиллар аввал вафот этган қизига тегишли экан..!
Уят ва пушаймонликдан лаблар тишлар орасида қолди...
Нақадар оқилу доно бўлсак-да, ақлимиз бошимиздан ошиб тошиб кетаётган бўлса-да, ҳар қандай ҳолатга "бирор сабаби бордир!" деган маъно деразасидан қараганимиз маъқул.
Кишиларнинг ҳеч кимга айтолмайдиган, айтганида минг чандон кўпроқ азобини ҳис этадиган дардлари билан ўйнашиш инсонликнинг ҳеч қайси қолибига сиғмайди...
✍️@umidaaziz