Ҳаётда айрим нарсалар биз учун хайрли бўлмаслиги, лекин бошқалар бу неъматлардан баҳраманд бўлиб, биз маҳрум қолаётганимизни ўйлаб ўкинамиз. Қайта-қайта дуолар қилинади. Дуо қилиш тартибига риоялар, таҳажжудлар, нафл рўза, садақалар билан дуоларимизни қўллаб-қувватлаш, ухлаб ётгунимизгача Аллоҳдан сўраш, уйқудан кўз очган заҳоти дуоимизни такрорлаш.
Аллоҳ ўзига ўкинч билан, умид билан, ишониб чўзилган қўлни бўй қайтаришдан ҳаё қилади, албатта. Ва биз неъмат ўлароқ кўрган аслида аёвсиз имтиҳонимиз бўлган истаганимиз бизга берилади.
Бу имтиҳон баъзан дардманд, хаста ёки ақлсиз, ноқобил фарзанд ўлароқ, гоҳида эса душманга ҳам раво кўрилмайдиган турмуш ўртоқ, кимгадир бир сўми хотиржамликда сарфланмайдиган бойлик, яна бировга ичида бир кун ҳам ҳаловат билан ўтирилмайдиган уй шаклида келади. Кечаю кундуз кўзимизда ёш, кўнглимиз синиқ қилган дуоимиз ижобат бўлгану, кўнглимизда зарра сакийнат йўқ. "Бўлмагани яхшироқ эди-ку" деймиз, кўнглимиздан ўтган ўйни Аллоҳ билишидан хижолат чекиб. Қўлимиз-қанотимиз синади. "Аллоҳим, мен бу неъматга эришсам бахтиёр бўламан деб ўйлагандим..." деймиз маҳзун бўлиб. "Шоядки, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз билмассиз." дейди Роббимиз.
Аллоҳга дуо қилиб бир нарса истаганда, сўраган неъмати хайрлиси, енгили, ҳаловат ва хотиржамлик билан бирга келишини сўраш кераклигини билардим. Шу кунларда берилмаган нарсани исрор билан қайта-қайта, оёқ тираб, мажбурлаб сўраш ҳам яхши эмас экан, берилмаган неъматни ҳикмат ўлароқ қабул қилиб, "Сен мен учун энг яхшисини биласан, Аллоҳим" демоқ ҳам баркамоллик аломати экан, деган ўйда тўхтадим.
"Ижобат бўлган дуо пушаймонлигидан асра, Аллоҳим!" деган дуога кўзим тушди-да бугун твиттерда. Бу мулоҳазалар шундан кейин уйғонди.
✍️@umidaaziz