Бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси мусҳафи ёнига қаҳва тўла финжонни қўйиб, суратга олибди ва "Юрагинг сиқилиб, кўнглинг ғаш бўлса, руҳинг Қуръонга ва намозга очу муҳтож" дея ёзиб улашибди.
Бу қанақа мутаассиблик, оғайни!? Қилманглар бунақа сафсатавозликни! Одамларга айбдорлик, етарсизлик ҳисларини юклаб, диндан совутмангларэй. Ибодат банда билан Аллоҳ орасидаги вазифа. Бировнинг ибодатидан сизга на зарар, на фойда. Ўзингизни билинг, бугун Қуръон билан кофе улашиб тақводор бўлиб қолдингизми? Аслингизни суриштирса, дин ҳақида тушунчангиз ё телеграмдан, ё фейсбук, ёки инстаграмдан туғилгани ўртага чиқади. Диндор режимини ёқиб олиб, одамларни ибодатидан "нишонга олишга" ҳақимиз йўқ, биродар-у биродаркалар! Инсонмиз, бандамиз, одаммиз, Аллоҳ таоло инсонга берган ғам -қайғуни бироз қисмини тоғларга берганди, тоғлар уваланиб-уқаланиб кетди, дейилади ривоятларда. Бандаликнинг, инсонликнинг юки осон эмас! Инстаграмда рўмолини шайдойи ташлаб олган "устоза"(!!!)лардан динни ўрганволиб, кайфияти йўқ кишини маҳзун кўрсангиз "Тавба намозлари ўқи, гуноҳларинг кўпайган шундан маҳзунсан!" дейсиз. Юраги сиқилган кишини кўрсангиз "истиғфор айт, гуноҳлар кўпайса, юрак сиқиладиган бўлади" дейсиз. Нима гап, ўзи ёҳу!? Сиз киромин котибинликка тайинландингизу бизми бехабар қолдик?! Сизга нима бировнинг гуноҳидан, Роббим сатр қилмаса, ёнингиздан ўтган киши гуноҳларингиз ҳидидан кўнгли ағдарилиб, ўлгудай бўлади. Ўзингизни қўйиб, бир синиқ кўнгилни бадтар яралашга нима ҳаққингиз бор? Пайғамбар алайҳиссалом ҳечми тушкунликка тушмадилар? Аллоҳ Он ҳазратлари соллаллоҳу алайҳи васалламга: "дилинг сиқилишини яхши билурмиз", "уларнинг гап-сўзлари сени хафа қилмасин", "албатта бир қийинчилик билан бир енгиллик бор" каби оятларни нозил қилмадими?! Иймонли, солиҳ, намозхон, Қуръонхонлар хафа бўлмайди, юраги сиқилмайди, ҳиссиз, роботга айланадими?! Ёки иймон одамни тошбағир, бетаъсир қилиб қўядими?!
Мен сизга айтсам, иймон, намоз, Қуръон киши тушкунликка тушганида, умидсизлик, маҳзунликка асир бўлганида бу ҳолати туфайли гуноҳ ишларга қўл урмасликдан, ароқ ичиш, зино қилиш, ўз жонига қасд қилишдан асрайди. Яъни, иймонли киши ҳам ИНСОН, унинг қалби бошқаларникидан кўра ҳассос, уям хафа бўлади, қувонади, кутганларига эришмаса ҳафсаласи пир бўлади, атрофидагилардан ранжийди, омадсизликдан ўкинади ва ҳоказо. Сал нарсага "сен тавба қил, сен истиғфор айт, сен Қуръон ўқимайсан, сенинг намозинг нуқсонли" деб отин ойию домуллога айланманг бошимизга.
Бир солиҳа, қория, олима опамиз оилавий масалалар туфайли тез-тез тушкунликка тушадилар. "Кун бўйи йиғлаб ётдим. Азон ўқилганида намозга турдим, кунлик вирдларимни адо этдим. Емай-ичмай йиғлаб ётдим фақат" дейдилар. Яъни, инсон Қуръон ўқиса, намозини тўкис бажарса, ҳар лаҳза Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлсаям маҳзун бўлади, умидсизликка тушади, қайғуради. Фақат бошқаларга нисбатан, бу маҳзунлик, бу қайғу василасида Роббининг олдида покланаётганига ишониб туради.
Маҳзун, умидсиз, ғамгин кишини кўрганда қози бўлиб гуноҳ-савобини муҳокама қилгандан кўра, ундан дуо олиб қолишга улгуринг. Чунки агар одамларга насиҳат қиладиган даражада олим бўлсангиз, дили синиқ кишининг дуоси Аллоҳ даргоҳида қийматли эканини билишингиз керак!
✍️@umidaaziz