Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчасида маълум ҳақ эвазига шахсий автотранспорт воситаларига газ қуйиб берилаётгани ҳақида видео тарқатилди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Бугунги кунда Учкўприк тумани ҳудудида 12 та автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчаси мавжуд. Магистрал қувурларда газ босими пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган.
Вақтинчалик чекловлар амал қилаётган пайтда ҳар куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар “Янгибоғ” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчаларида фақат ижтимоий соҳа ва жамоат транспортлари учун газ қуйилмоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 февраль куни “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини Ёйилма қишлоғида жойлашган “Элит грант имкон файз” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчасида қисқа муддатли таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу вақтда чеклов сабабли шоҳобчага газ берилмаган ва автомашиналарга газ қуйилмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео таъмирлаш ишлари тугатилиб, ускуналар созлиги текширилаётган пайтда олингани маълум қилинади.