Учкўприк тумани ҳокимлиги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали
Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/
Facebook: @uchthax
Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчасида маълум ҳақ эвазига шахсий автотранспорт воситаларига газ қуйиб берилаётгани ҳақида видео тарқатилди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Бугунги кунда Учкўприк тумани ҳудудида 12 та автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчаси мавжуд. Магистрал қувурларда газ босими пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган.

Вақтинчалик чекловлар амал қилаётган пайтда ҳар куни соат 20:00 дан 23:00 га қадар “Янгибоғ” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчаларида фақат ижтимоий соҳа ва жамоат транспортлари учун газ қуйилмоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 февраль куни “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини Ёйилма қишлоғида жойлашган “Элит грант имкон файз” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга метан газ қуйиш шоҳобчасида қисқа муддатли таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу вақтда чеклов сабабли шоҳобчага газ берилмаган ва автомашиналарга газ қуйилмаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео таъмирлаш ишлари тугатилиб, ускуналар созлиги текширилаётган пайтда олингани маълум қилинади.


Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди

Учкўприк тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда муҳим масала – яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали бюджетга қўшимча маблағ яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарма бошлиғи Улуғбек Иброҳимов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар тақдимоти ўтказилиб, билдирилган таклифлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқарма бошлиғи томонидан бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар устида ишлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилди. Шунингдек, бюджет тушумларини ошириш ва молиявий шаффофликни таъминлаш борасида секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди.


“Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор пункти мукаммал таъмирланди

Учкўприк туманида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли, барқарор электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, тақсимлаш тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ва электр энергиясини етказиб беришда самарадорликка эришиш мақсадида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”нинг барча шаҳар ва туманлардан жалб этилган 300 дан ортиқ малакали мутахассисларидан ташкил топган 40 дан ортиқ бригадалар туманимиз ҳудудларида “Учкўприк тажрибаси” асосида иш олиб бормоқда.

Белгиланган режа-дастурга асосан “Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВа бўлган 73-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш ишлари амалга оширилиб, носоз электр қурилмалари янгиланди.


Бугун “Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсумига лойиҳа киритишнинг охирги куни

Агар маҳаллангизни обод қилиш бўйича таклифингиз бўлса, https://openbudget.uz сайти орқали ташаббус киритишингиз мумкин.

Ҳозиргача 26 мингдан ортиқ ташаббус киритилган.


Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

Учкўприк туманида вилоят прокуратураси ташаббуси билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ижроси, шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги масъуллари, экология бўлими давлат инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тиббиёт бирлашмаси ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, ғишт ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да туманда экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва табиий муҳитни яхшилаш борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш, бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналариги махсус ускуналар ўрнатиш чоралари белгилаб олинди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш, ҳудудларда “яшил белбоғ” яратиш бўйича зарур топшириқлар берилди.


Учкўприк туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилги кўчат экиш мавсуми кенг кўламда ташкил этилмоқда.

Ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган туман фаоллари ва нуронийлар ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиб, яшил майдонлар кўпайишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Бугун “Катта кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги дарахт экиш акцияси ташкилланиб, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, таълим ходимлари томонидан манзарали ва мевали кўчатлар экилди.

"Яшил макон" лойиҳаси нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, балки экологик барқарорликни таъминлаш ва "яшил иқтисодиёт" тамойилларини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллий либослар - боқий қадрият, фахр-ифтихордир.‌‌


“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди

Учкўприк туманида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса, кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Учкўприк тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда спорт мактаби ташаббуси билан “Катта кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган навбатдаги “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ҳам оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми бўлди.

Марафонда қатнашган 500 нафардан ортиқ кўнгилли иштирокчилар Ҳазиний мажмуаси олдидан старт олиб, белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шундан сўнг, 21-умумтаълим мактабининг спорт майдонида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар.

8 last posts shown.