Ноқонуний қурилиш мажбурий тартибда бартараф этилди
Ноқонуний қурилиш ишлари мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими томонидан мажбурий тартибда бартараф этилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Д.Қосимовдан ундирувчи кадастр агентлиги фойдасига “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини Қақир қишлоғи ҳудудида 25 квадрат метр ер майдонида ноқонуний қурилган бино-иншоотларни мажбурий тартибда буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Учкўприк тумани бўлимига келиб тушган ва ижрога қаратилган.
Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 26 январь куни мазкур ноқонуний бино-иншоотлар тегишли тартибда буздирилиб, қарор ижроси таъминланди.
МИБ Учкўприк тумани бўлими