Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари жорий этилади
Учкўприк тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Семинарда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижроси доирасида сектор раҳбарлари ва маҳалла еттилиги зиммасига юклатиладиган устувор вазифала, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури хусусида маърузалар тингланди.
Қайд этилганидек, қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди. Эндиликда, жиноят содир этилган маҳаллаларда илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилади.
Шунингдек, қарорда барча туман сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига 2025 йилда криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном бириктирилиши белгиланган.
Семинар якунида маҳалладаги вакилларнинг мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифалари ва уларнинг ижроси билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб берилди.