Уйларни рақамлаштириш ва кўча номлари белгилари ўрганилмоқда
Тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ички ишлар хизматини яхшилаш, фавқулодда вазиятларда манзилларни тез ва тўғри топиб боришда уйларнинг рақамланганлиги, кўчалар номлари белгиларининг мавжудлиги муҳим ўрин тутади.
Шу боис Фарғона вилояти статистика бошқармасининг рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва уни ўтказиш бўлими томонидан жойларда аҳолини рўйхатга олиш жараёнига пухта тайёргарлик кўриб борилмоқда.
Хусусан, бўлим етакчи мутахассиси томонидан Учкўприк тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуднинг янгиланган харитасига киритилган ўзгартиришлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Бунда рақамланган ва рақамланмаган уйлар, кўчалар номлари белгиларининг мавжудлиги, аҳоли сони ҳамда маҳаллада мавжуд нотурар объектларни харита билан солиштириш ишлари амалга оширилди.