ЖАЗИРАМАДАН ОТЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ
Биринчи навбатда, куннинг иссиқ вақида тўғридан-тўғри қўёш нуридан сақлаш, отга исталган вақтида соя ва ҳаво яхши айланувчи жойга ўтиш имконини бериш лозим.
Отнинг етарли даражада сув билан таъминланишига этибор беринг, меъёрида сув ичиши отда Колик хавфини камайишига сабаб бўлади.
Отга етарли миқдорда туз истъемол қилиш шароитини ташкил этинг (бунда асосан ялама туз тавсия этилади).Тузга бўлган эхтиёж иссиқ ҳаво шароитида кўпаяди, от терлаш орқали туз ва бошқа керакли электролитларни чиқариб юборади ва уларни ўрнини тўлдириш зарур бўлади. Туз от танасидаги сув балансини сақлаш учун зарур бўлган асосий электролитлардан бири хисобланади. Отнинг етарли миқдорда туз истеъмол қилиши меъёрида сув ичишига сабаб бўлади.
Отларни куннинг иссиқ вақтида минилиши, жисмоний машқ бажариши ва транспортда ташиш (олиб юриш) от соғлигига хавф туғдиради. Зурур холларда отларни транспортда ташишга куннинг кечки вақти қулай хисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, иссиқ ҳаво шароитида организмда хазм жараёни секинлашади, шу сабабли концентрат озуқларни (сули, арпа, буғдой ва бошқалар) меъёридан ошириш организмда турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов
Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet