Tulpor Vet


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


➡️Ветеринария соҳасидаги янгиликлар;
➡️Йилқичилик ва чорвачиликка оид маълумотлар;
➡️Отларни парваришлаш ва сақлаш шароитлари;
➡️Отларда учрайдиган касалликларни даволаш, олдини олиш ва бошқа фойдали маълумотлар билан танишиб боринг.
Murojaat: 98 363 4441

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


БИЯЛАРНИ ҚУЛУНЛАШ ДАВРИДА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ

Одатда биялар бахор ойларидан қулунлашни бошлайди. Отхонада бияларни қулунлаш санасини кўрсатувчи календар юритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бияларнинг ўртача бўғозлик давомийлиги 320 дан 362 кунгача, кўпинча биялар муваффақиятли уруғлангандан кейин 330-345 кун ичида қулунлайди. Пониларда бўғозлик даври бошқа отларга қараганда қисқароқ бўлади.
Қулунлаш бия сақланадиган денникда ўтказилади. Туғиш хонасида кечки вақтда етарлича ёритилган бўлиши, ит, мушук, турли хашоратлар, шовқин бўлмаслиги лозим. Қулунлаш одатда бошқаларнинг аралашувисиз 10-30 минут давом этади. Зарур ҳолларда биринчи ёрдами кўрсатиши учун отхонада керакли жихозлар, дори-дармонлар, иссиқ сув ва керакли материаллар бўлиши лозим.
Бўғозликнинг 7-8 ойида биянинг қорни осилади, елини катталашади, тез-тез сийдик чиқаради, терлайди ва чарчоқ кучаяди. Туғишига 2 ой қолганда биялар барча ишларда озод қилинади, 15-20 кун қолганда эса тагига юмшоқ тўшама солинган доимий оғилхоналарга кўчирилади. Қулунлашга қисқа вақт қолганда биянинг елини ўзгариб, елин сўрғичларидан елимга ўхшаш суюқлик ажрала бошлайди. Туғиш олдидан безовталанади, озуқани рад этади. Қулунлаш ўртача 20-40 минут давом этади, тўлғоқ 2-3 минутда қайталанади.
Қулун туғилганидан кейин киндиги қорнидан 5-6 см пастроқдан тоза ип билан боғланиб, қайчида қирқилади. Қирқилган жойга йод суркалади.
Агар биянинг йўлдоши 12 соат ичида тушмаса, ветеринария врачига мурожаат этиш лозим.
Янги туғилган қулунни биянинг ўзи ялаб қуритади. Ялаш жараёнида қулуннинг териси массаж қилинади, нафас олиши ва қон айланиш функцияси ва органлари кучаяди, биянинг йўлдоши тез ажралади, жинсий органлари меъёрлашади. Янги қулун то оёққа тургунча биянинг елин сўргичларини қидира бошлайди. Бундай пайтда унга ёрдам бериши керак.
Биянинг елинини ювиб ташлаш, сўрғичларни сочиқ билан артиш ва дастлабки сутни (кам миқдорда) чиқариб ташлаш талаб этилади.

Kanalga qo'shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


БИЯЛАРНИНГ ҚУЛУНЛАШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ ?

Агар бу сизнинг тажрибангизда биринчи тойчоқ туғилиши бўлса ёки қаердан бошлашни билмасангиз, ушбу расмда сиз тайёрлашингиз керак бўлган бир нечта муҳим буюмлар келтирилган. Агар ушбу буюмлар олдиндан тайёр бўлса, бу сизга зарур вақтда стресс ва ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлишингизга сабаб бўлади.
Туғруқ пайтида ва туғруқдан кейин бияга ёрдам бериш, ушбу воситалардан тўғри фойдаланиш бўйича қўшимча кўрсатмалар учун ветеринарингиз билан маслаҳатлашинг.

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Отлар учун самарали дори воситалари.

Мурожаат учун : 90 027 15 87

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
MEGA BASE
CALPHORMIN
DECAVITAMIN

Витаминлар - отларда ўсиш ва ривожланишни яхшилаш;
жисмоний машқлар (от пойгаси, сакраш ва бошқа кучли жисмоний машқлар) пайтида ва турли стресслар таъсирида йўқотилган моддалар захирасини тиклаш;
чарчоқ, заифлик ва витаминлар етишмаслиги касалликларини даволаш ва олдини олиш шунингдек, моддалар алмашнувини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Murojaat uchun: 90 027 15 87

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Отнинг мускул ва тери жароҳати тикилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Отнинг хазм қилиш тизимидаги патологик ва функционал ўзгаришлар сабабли ичакда кўп миқдорда газ тўпланган ҳамда кучли колик белгилари юзага келган.
Шу сабабли, пункция (ичакни тешиш) йўли билан ичакда тўпланган газ чиқариб юборилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


БАЛИҚ ЁҒИНИНГ ОТЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАРИ.

Хусусиятлари - Балиқ ёғи А, D3 ва E витаминлари, ёғ кислоталари, йод, бром, фосфор ва олтингугуртнинг органик бирикмалар кўринишидаги табиий манбаи ҳисобланади.
Балиқ ёғи жуда осон оксидланади ва эмульсияга учрайди, шу икки хосса туфайли у барча ёғлар ичида энг кўп сўрилади ва организмга энг кўп ўзлаштирилади.
Балиқ ёғини мунтазам истеъмол қилиш қон ёпишқоқлиги ва тромб ҳосил бўлиш хавфининг пасайишига олиб келади, томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.
Бу хоссалар айниқса атеросклероз билан зарарланган томирларда микротсиркулятсияни яхшилайди. Балиқ ёғи минерал моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади, қон тромботситлари ишлаб чиқарилишини тартибга солади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Витамин А етишмовчилиги, рахит, остеомалятсия, сурункали инфекциялар, анемия, аллергия, меъда-ичак касалликлари, меъда яраси, жинсий бузилишларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
Умумий мустаҳкамловчи восита сифатида, шунингдек, жароҳатларнинг битишини ва суяк синишларининг битишини тезлаштириш учун ишлатилади.

Энергия - юқори калорияли энергия манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики балиқ ёғидаги омега-3 ёғлари отларда асабийликни олдини олади ёки бошқариш қийин бўлиб қолмайди. Балиқ ёғи углеводларга нисбатан 2,5 баробар кўпроқ энергия беради.
Жисмоий машқлардан кейин отлар организмини сезиларли даражада тез ва табиий йўл билан тикланишига хизмат қилади.

Туёқларнинг бутунлиги- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ва омега-6 туёқларнинг соғлом ўсиши ва мустаҳкамлигига ҳисса қўшади. Омега-3 қўшилган қўшимчалар отларда ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш жараёнларида ижобий таъсир қилади.

Хазм тизими- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ошқозон-ичак яраларини олдини олиш ва даволаш ҳамда хазм тизимида микофлорани яхшилашга хизмат қилади.

Тайёрлади: Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БАЛИҚ ЁҒИНИНГ ОТЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАРИ.

Мурожаат учун: 90 027 15 87

Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тишлар ўз вақтида алмашмаслиги отнинг оғиз бўшлиғида муаммоларга олиб келиши мумкин. 🦷🦷🦷

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкентда отлар паради ташкил этилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Otlar bosh soni bo’yicha etakchi davlatlar.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамларда бўлгани каби отларда ҳам иккита тиш тўплами бор: сут тишлари ва доимий тишлар. Тойчоқ сут тишлари билан туғилади, сўнгра босқичма-босқич доимий тишлар билан алмашади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизнинг миллатимиз ҳар хил,
Тилимиз ҳар хил,
Ҳаммамизни битта тил бирлаштиради.
Бу - ВЕТЕРИНАР ТИЛИ!

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг 100 йиллигига бағишланади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қон чиқариш (флеботомия) ветеринария медицинасида даволашнинг энг қадимги усули бўлиб, у, юз йиллар давомида ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш учун ишлатилган, шунингдек, ҳозирги кунда ҳам қўлланилади.
Бироқ, бундай даволаш нима учун самарали бўлиши ҳақида объектив маълумотлар йўқлиги ҳозирги замон даражасида исботланган.
Яна шуни ҳам ҳамиша эсда тутиш керакки, қон чиқариш "ёмон қон"нинг олиб ташланиши билан асосланса ҳам, у билан бирга қоннинг фойдали таркибий қисмлар ҳам олиб ташланади.

Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Otlarni transportda tashishda ehtiyot qiling.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Лақай от зоти

🐎Лақай от зоти — жайдари от зоти. Ватани — Ўрта Осиё. Бундан 300—400 йил муқаддам лақайлар томонидан маҳаллий жайдари мўғул типидаги от зотини ёвмут, ахалтака, қорабайир ва араби от зотлари билан чатиштириш ва узоқ, танлаш асосида яратилган.

🔹Лақай от зоти- қуруқ ва иссиқ иқлимга мослашган. Тоғли ҳудудларда салт миниш, юк ташиш, аравага қўшиш, пойга ва улоқ мусобақалари учун мўлжалланган (пойгада 1000 м масофани 1 мин. 12,7 секундда босиб ўтган). Тана тузилиши пишиқ , кўкракдор, оёқлари қотма, туси, асосан кўк, саман, жийрон, камданкам қора.

🟢Тирик вазни 400–450 кг. Лақай от зотининг айғирларининг қарчиғай баландлиги 145,7 см, гавдасининг узунлиги 150 см, кўкрак қафаси айланаси 161,8 см. 2—3 ёшли тойлари пойгага ўргатилади. Асосан, Тожикистонда (Ҳисор тоғ яйловлари, Ёвон дашти) ва Ўзбекистоннинг Денов минтақасида боқилади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тойларда учрайдиган ортопедик муаммолардан бири.

Kanalga qo’shiling👉👉https://t.me/Tulporvet


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўйнинг дабба (грыжа) касаллиги хирургик йўл билан даволанди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet



20 last posts shown.