Forward from: Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal
#ёшлар_дастури_амалда
Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди
⚡️"Тожмаҳал" тантаналар мажмуасида бугун шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар" учрашуви ташкиллаштирилди.
📑Президент Ш.Мирзиёевнинг "Ёшлар форуми"да ёшларга қилган мурожаатномасидаги видеолавҳа намойиши билан бошланган тадбир давомида Савдо-саноат палатаси вилоят бўлими бошлиғи О.Самандаров бугунги кунда ёшларга берилаётган имтиёзлар, имкониятлар ҳақида тўхталди.
💵 Таъкидланганидек, тадбиркор бўламан, деган ёшлар учун 32 миллион сўмгача гаров ва кафилсиз кредитлар ажратилмоқда. Бу ҳақда 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори М. Маматов ёшлар учун залнинг ўзида кредит расмийлаштириш таклифини билдирди.
📤 Кўпчилик томонидан маъқулланган ушбу таклиф бўйича ёшлар даврага чиқиб, бизнес ғоялари билан ўртоқлашди. Ёшларга бизнес лойиҳалари Савдо-саноат палатаси шаҳар вакилига тақдим этилса, 1 кунда кредит ажратилиши мумкинлиги тушунтирилди.
📦Шунингдек, "Ёшлар жамғармаси" вилоят филиали раҳбари Ш.Мирзақулов томонидан жамғармадан ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маъруза қилинди.
📌 Учрашувда ёшларга ўз тенгдошлари, яъни, ёш тадбиркорлар - Сардорхон Нодирхонов ва Саидазим Бурхонов томонидан тадбиркорлик фаолиятлари борасидаги тажрибалари гапириб берилди. Бу суҳбат ёшларга катта мотивация бахш этган бўлса, ажабмас.
#ёшлар_билан_учрашув
#ёшлар_бандлиги
#Олмалиқ
@Olmaliq_shahri