#тайинлов
⚡️
Усманов Миракбар Абдумутал ўғли 2024 йил 20 июндан
Олмалиқ шаҳар ҳокими ёрдамчиси лавозимига тайинланди. М.Усмонов 1991 йил Оҳангарон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2020 йил Томск политехника университетини (сиртқи) электроэнергетика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
📌 МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:➖2011-2013 йй. - Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат шўъбаси давлат солиқ инспектори;
➖2013-2014 йй. - Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими Участка солиқ инспекторлари фаолиятини назорат қилиш ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш шўъбаси участка солиқ инспектори;
➖2014-2014 йй. - Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бўлими Участка солиқ инспекторлари фаолиятини назорат қилиш ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш шўъбаси участка давлат солиқ катта инспектори;
➖2014-2016 йй. - Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент вилояти бўлими Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;
➖2016-2017 йй. - Оҳангарон тумани “Миракбар” фермер хўжалиги раҳбари;
➖2017-2018 йй. - Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчиси, иш юритувчи-котиби;
➖2018-2019 йй. - Олмалиқ шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими биринчи тоифали мутахассиси;
➖2019-2020 йй. - Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси Компьютер системасининг техниги;
➖2020-2020 йй. - Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Бўстонлиқ тумани солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими давлат солиқ инспектори;
➖2020-2020 йй. - Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Бўстонлиқ тумани солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими давлат солиқ катта инспектори;
➖2020-2021 йй. - Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси Бўстонлиқ тумани солиқ таянч пунктлари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими давлат солиқ катта инспектори;
➖2021-2022 йй. – Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси “солиқ назорати” бўлими “Сайёр солиқ текширувлари” шўъбаси бошлиғи;
➖2022-2024 йй. – Олмалиқ шаҳар Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалчиликни қисқартириш бўйича "Тошкент" МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси.
Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri🌍
Web-site |✅
Telegram | ✅
Faсebook | ✅
You tube