Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Мурожаатчи судланувчилар З.Юсупова ва И.Абдумаликовга оид жиноят ишини кўриш гўёки етти ойдан буён чўзилиб келаётганлигини иддао қилган. Аммо, бу мутлақо нотўғри ва ноўрин эътироз. Негаки жиноят иши юритувдан тўхтатилиб, туман прокуратурасига юборилган.
Аниқроғи, суд мажлисида судланувчилар З.Юсупова ва И.Абдумаликов, фуқаровий даъвогар, гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, сўроқ қилинган. Суд жараёнида фуқаровий даъвогар А.Байдебов, Ш.Хамидуллаев, гувоҳлар Ж. Аллаёров ва бошқаларнинг кўрсатувлари тингланиб, сўроқ қилинган.Суд тергови якунланиши арафасида адвокатлар ҳамда Чиноз туман прокурори ёрдамчиси судга илтимосномалар киритиб, мазкур жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси тартибида туман прокуратурасига қайтаришни сўраган. Шу сабабли суд тарафларнинг фикрини тинглаб, алоҳида хонада ажрим қабул қилган.2024 йил 1 ноябрдаги мазкур ажрим билан ушбу жиноят иши Чиноз туман прокуратурасига топширилган ва жиноят иши юритувдан тўхтатилган.
Чиноз туман прокуратураси томонидан 2024 йил 26 декабрь куни судланувчи З.Юсупова ва И. Абдумаликовга оид жиноят иши туман судининг иш юритувига қайтарилган.
2024 йил 26 декабрь куни мазкур жиноят ишини судда кўриш тикланиб, суд мажлиси 2024 йил 27 декабрь куни соат 11-00га тайинланган.
Ҳозирда раислик қилувчи судья тергов судьяси лавозимига ўтказилганлиги муносабати билан ушбу жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиш 2024 йил 27 декабрдан туман суди раисига ўтказилганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram I