EFFECT.UZ | Расмий Telegram-каналида эълон қилинган «Президент трасса»сидаги мулкка ҳужум...” номли видеолавҳа юзасидан
Ўрганишларга кўра, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси жавобгар Гани Тулягановга нисбатан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасини қайтариш ва ноқонуний қурилмани бузиш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирган.
Жавобгар Г. Туляганов ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Тошкент шаҳар судига апеллция шикояти билан мурожаат қилган.
2025 йил 8 январь куни жавобгар Г. Тулягановнинг апелляция шикояти юзасидан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда 15 январь куни судьялар томонидан жойига чиқиб, сайёр суд мажлиси ўтазилиши белгиланди ҳамда ундан кейинги суд жараёни 24 январь кунига тайинланган.
Бундан ташқари, Г. Туляганов Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 21 августдаги “Ер майдонларини захира ер фондига ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг А. Алиевага тегишли қисмига дахл қилмаган ҳолда Г. Туляганов манфаатида бузган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш” юзасидан Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза топширган.
Ушбу ариза Тошкент туманлараро маъмурий судида мазмунан кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.
Сайт | Telegram