Судланган Д. Турахожаевга оид видеолавҳа юзасиданВидеоёзувдаги судланган Д. Турахожаевнинг кўрсатмаси суд залидан олинган бўлиб, бу важлар апелляция инстанцияси суди томонидан жиноят ишини мазмунан кўриш жараёнида текширилган ва ҳуқуқий баҳо берилган.
Яъни, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар тўлиқ сўроқ қилиниб, судланувчиларга дастлабки терговда жисмоний тазйиқ ўтказилиб нотўғри кўрсатмалар олинганлиги ҳақидаги важлари ўрганилган.
Худди шунингдек, жиноят ишида барча далиллар тафтиш инстанциясида ҳам тўлиқ ўрганилиб, судланувчи ва адвокатларнинг барча важларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилган.
Хусусан, судланувчилар ушланишидан олдин тан жароҳати олганлиги юзасидан Миробод туман прокуратурасининг 2024 йил 12 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳар ИИББ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аниқланмаганлиги сабабли Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилганлиги юзасидан тегишли маълумотлар олинган.
Тергов олди суриштирув жараёнида судланувчилар томонидан фойдаланилган телефон сўзлашувлари эшитиб борилган бўлиб, тегишли баённомалар жиноят ишига қўшилган.
Маълумот ўрнида: Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ҳукмига кўра Д. Турахожаев Жиноят кодексининг 25,137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан оқланган.
Д. Турахожаевга Жиноят кодекснинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди билан 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи, жазони ўташ муддати 2023 йил 13 апрелдан ҳисобланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 июлдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ҳукми ўзгартирилиб, Д. Турахожаевнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 28,25,164-моддаси 4-қисми “а” бандига қайта малакаланган. Унга нисбатан ушбу модда билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 20 декабрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 22 июлдаги ажримининг Д. Турахожаев Х. Мадумаров, С. Қодиров, Х. Пулатов ва А. Джураевга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Сайт |
Telegram