Президентининг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-170-сонли қарори билан тасдиқланган “Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш” Концепциясига кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни прокуратура органларида "маънавият куни" этиб белгиланган.
Тошкент шаҳар прокуратурасида ташкил қилинган навбатдаги маърифат тадбирида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи А.Усманов бошчилигида Тошкент шаҳар Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси шуъба мудири Б.Эгамов, “Махсустранс” ДУК бош инспектори И.Сагдуллаевлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси юзасидан текшириш ўтказиш тартиби ва алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.
Шу билан бирга, ходимларга янги қабул қилинган қонун, Президент фармон, қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар берилди.