Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Яшнобод туман прокурори З.Р.Зиядуллаев ва туман ИИО ва ФМБ бошлиги О.Каюмходжаевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман прокуратурасида ташкил этилган Штабда ишчи гурух аъзоларини кунлик амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари, "Йўл харитаси" да белгиланган вазифалари маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини ошириш, маҳаллаларда олиб борилаётган иш жараёнлари танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга қатьий  кўрсатмалар берилди.


Мирзо Улуғбек туман прокурори О.М. Маннанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон қарори асосида Мирзо Улуғбек туманидаги “Инвестиция дастури"га тушган 456-сонли МТМ лойихаси билан танишиб, мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли,зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди


Навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида, Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев томонидан Миробод тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган “Абдулла Авлоний” маҳалла аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар рахбарлари иштирок этишди.

Қабулда фуқароларнинг муаммо ва таклифлари эштилиб, масалаларнинг ечими юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Шайхонтоҳур тумани прокурори А.А.Азимов  томонидан  2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг "Маҳалла еттилиги" аъзолари ва тегишли масъул идора ходимларига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ 1-сонли "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ижроси юзасидан тушунтириш берилди.      
    Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари томонидан келгусида қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан амалий тавсиялар берилди ва ижроси назоратга олинди.


Сергели туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Сергели туман прокурори 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида "қурувчилар" маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, тегишли масъулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
no comment | Техник созлик ва ҳаракатланиш қоидалари назоратда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Инсон манфаати – олий қадрият!

Аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида халқ орасига киришини таъминлайдиган оммавий сайёр қабуллар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда, Юнусобод туман прокурори 2-сектор раҳбари Я.А.Абдураҳмонов томонидан туман прокуратураси биносида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган қабулда жами 14 нафар мурожаатчилар қабул қилинган бўлса, улардан 4 нафарининг мурожаати ўрганиш учун назоратга олинди ҳамда 10 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиши таъминланди.


Сергели туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов томонидан, "Қурувчилар" маҳалласида ишчи гуруҳ масъулларига, ҳудудда "ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА" умуммиллий дастури ижроси асосида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.


Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев томонидан “Зиёнур” ва "Толариқ" маҳаллаларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳолати билан танишдилар.

Маҳаллада бугунги кунда муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, кўп қаватли уйлар ва йўллар атрофида эскирган бордюрларни янгилаш, лотоклар ўрнатиш ишлари амалга оширилган, шунингдек, пиёдалар йўлаклари барпо этилган.

Ўрганиш ишлари давомида пудратчи ташкилотга маҳалладаги инфратузилмаларни яхшилаш, жумладан, кўчаларни асфалтлаш ва замонавий болалар майдончаларини қисқа муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов 109, 123, 197, 236-сонли умумтаълим мактабларида таълим олувчилар учун яратилган шарт-шароитлари ва муаммоларини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш жараёнида, авария ҳолатига келиб қолган умумтаълим мактаблари аниқланиб, уларда таълим олувчи ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа мактабларга кўчириш чоралари кўрилиб, ҳозирда туман прокуратураси томонидан мукаммал таъмирлаш чоралари назоратга олинган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram



12 last posts shown.